БАРЧА ЁМОНЛИКЛАРНИНГ АСОСИ

Ҳаббоб бин Арат розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алаҳи васалламдан бундай нақл этади: «Ичкилик ичишдан сақланинг. Чунки ичкиликнинг ёмонлиги бошқа ёмонликларга манба бўлади. Худди токнинг бошқа дарахтлар устига чирмашиб чиқиб, эгаллаб олганидек».
Ҳа, бутун гуноҳларнинг ундан чиқишига далил шуки, аввало намоз ўқий олмайди, рўза тута олмайди, ҳар хил фисқу фужурга сабаб бўлади, бу эса гуноҳларнинг худди ток шохларининг кўпайиб кетганига ўхшайди.
Абдуллоҳ бин Умар Расули Акрам соллаллоҳу алаҳи васалламдан нақл этадики: «Кайф берувчи ҳар қандай нарса шароб ҳисобланади ва унинг ҳар қандай тури ҳаромдир. Ҳар ким дунёда давомли ҳолда шароб ичиб ўлса, охират шаробларидан ича олмайди».
Охират шароблари эса маст қилмайди, кайф бермайди, инсонга илоҳий ҳузар-ҳаловат бағишлайди. Уч кимса жаннатга кирмайди: доимий шароб ичиб юрганлар, сеҳрга ишонганлар, силаи-раҳм қилмаганлар. Яна уч кимса ҳам жаннатга кирмайди: бири даюс, иккинчиси ўзларини эркакка ўхшатган аёллар, учинчиси доим шароб ичиб юрадиганлар. Шу сабабдан шароб ичишдан сақланинг, чунки у ҳар қандай ёмонликларнинг манбаидир.
Нақл этишадики, ҳар қанча гуноҳ, ёмон ва ифлос нарсаларнинг ҳаммасини йиғиб, тўплаб, бир хонага қамаб, қулфлаб, қўйганлар. Уларни очувчи калит эса мастликдир. Шароб ичилдими, эшиклар очилиб, ҳар турли ёмонликлар осонликча содир бўлади, шунинг учун бундан иложи борича сақланинг. Шароб ичган одамнинг қирқ кеча ва қирқ кундуз намози қабул бўлмаганидек, шоядки, тавба қилса, тавбаси қабул бўлар. Агар тўрт марта ароқ ичган бўлса, Аллоҳ таоло унга жаҳаннам халқининг йирингини ичиради. Шу қирқ кун ичида ўлса, кофир бўлиб ўлади ва дунёдан маст ҳолда кетади. Қабрида ҳам маст ҳолда қолади. Қиёмат кунида маст бўлиб тирилади ва маст ҳолда жаҳаннамга олиб кетилиши амр қилинади. Мастлиги туфайли намозни бир марта тарк этган киши дунё ва ундаги ҳамма нарсани қўлдан бой берган одам кабидир.
Убайдуллоҳ Қаюмов,
Янгиқўрғон тумани “Қаюм ота” жоме
масжиди ноиб имоми
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022