Қоронғи режим
Image
Logo

БЕШ НАБАВИЙ НАСИҲАТ

БЕШ НАБАВИЙ НАСИҲАТ

       Насиҳат деганда насиҳат қилинган кишининг манфаатини кўзлаб айтилган холис сўзлар тушунилади. Қўйидаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шунга амал қилган кишилар учун дунёда тинч-хотиржам бахтиёр яшашларига, охиратда саодатманд бўлишларига сабаб бўладиган бешта насиҳатларини айтганлар:

      Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:" Ким мендан ушбу калималарни қабул қилиб олиб, уларга амал қилади ёки уларга амал қиладиган кишига ўргатиб қўяди? "дедилар. Абу Ҳурайра:" Мен, эй Аллоҳнинг расули ", дедим. У зот қўлимдан тутдиларда бешта нарсани санадилар:" Ҳаромлардан сақлангин, инсонларнинг энг ибодат қилувчироғи бўласан; Аллоҳ сенга тақсимлаган нарсага рози бўлгин, инсонларнинг энг бойроғи бўласан; Қўшнинга яхшилик қилгин мўмин бўласан; ўзинг учун яхши кўрган нарсани инсонларга ҳам яхши кўргин мусулмон бўласан; кулгуни кўпайтирма, чунки кулгуни кўпи қалбни ўлдиради", дедилар ".(Термизий ривоят қилган.)

         Биринчи насиҳатларида ибодат қилишга тарғиб қилиб бундай деганлар:

     1."Ҳаромлардан сақлангин, инсонларнинг энг ибодат қилувчироғи бўласан". Ушбу сўзлари билан ибодатнинг ҳақиқий маъносини баён қилганлар.

Ибодат луғатда чин кўнгилдан бўйин эгиш маъносини англатади. Истилоҳда эса банданинг Аллоҳ таоло рози бўладиган ишни қилиши, ибодат дейилади.

  1. "Аллоҳ сенга тақсимлаган нарсага рози бўлгин, инсонларнинг энг бойроғи бўласан".

            Ушбу сўзлари билан ҳақиқий бойлик мол мулкнинг кўплиги эмас, балки нафснинг тўқлиги эканини тушунтирганлар. Яъни, дунёда бахтли яшаш учун мол мулкнинг кўп бўлиши эмас, балки ўзига тақсимланган ризққа қаноат қилиш сабаб бўлади.

  1. "Қўшнинга яхшилик қилгин, мўмин бўласан". Яъни, қўшнисига яхши муомала қилган, яхши ишларида кўмакчи бўлган киши комил иймон эгаси бўлади.
  2. "Ўзинг учун яхши кўрган нарсани инсонларга ҳам яхши кўргин мусулмон бўласан".

            Яъни, комил мусулмон бўласан. Бу сўзлари билан Ислом динининг бағри кенглигини, унинг бутун одамларга раҳмат эканини баён қилганлар. Зеро, ирқи, миллати, насл-насабидан қатъий назар барча инсонларга яхши гаплар айтишни мусулмонларга Аллоҳ таолонинг Ўзи буюрган:

            Яъни," Одамларга яхши гаплар айтинглар" (Бақара сураси, 83-оят).

       5."Кулгуни кўпайтирма, чунки кулгуни кўпи қалбни ўлдиради". Бу сўзлари билан мўмин киши учун ҳаёт беҳуда нарсаларга сарфлаб юбориладиган арзимас нарса эмас, балки солиҳ амаллар билан тўлдирилиши лозим бўлган ғанимат фурсат эканини баён қилганлар. Эътибор берадиган бўлсак, "кулгунинг кўпи қалбни ўлдиради" дейилди. Бундан кулгуни мутлақо тарк қилиш эмас, балки меъёрдан ортиқ кўп кулиш яхши эмалиги тушунилади.

 

Иброҳим Қосимхўжаев,

Наманган шахар "Ғойибберди махдум" жоме

масжиди имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг