ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТ – ОСУДА ҲАЁТ КЕЧИРИШ.

Жаҳоннинг турли нуқталарида давом этаётган урушлар ва қарама- қаршиликлар, давлатлараро, миллатлараро ва динлараро зиддиятлар, қашшоқлик, очлик каби муаммолар барчамизни янада ҳушёрроқ бўлишга ундайди. Қолаверса жаннатмакон ўлкамиздаги ноз-неъматларни асраб-авайлаб исроф қилмай фойдаланиш, уларнинг шукронасини қилиш ҳар биримизни фуқаролик, мўмини комиллик бурчимиздир.
Инсон ҳаётининг бир маромда ўтиши, турмуш тарзининг гўзал ва обод бўлиши омилларидан бири қаноат ва шукрдир. Шукрнинг уч кўриниши мавжуд. Биринчи, қалб шукридир. Қалбнинг шукри деб Аллоҳ берган неъматни ички туйғу билан чин кўнгилдан ҳис этишга айтилади. Яъни, берилаётган неъматни чексиз файз-барака деб эътироф этиш демакдир. Иккинчи тил шукри, тилнинг шукри – неъмат берувчига таҳсин айтиш, яъни неъматни олиш баробарида чин қалб билан яратганга ҳамд айтиш ва шукрона келтириш демакдир.
Эзгулик ила хайрли амалларни бажариш эса тана аъзоларининг шукридир. Тўрт мучаси соғ, ақл-ҳуши жойида одам бундай саодатга муносиб кўрилгани учун Аллоҳга ҳуш келувчи ишларни қилишга шошилади. Хусусан, моли дунёга муяссар бўлган киши Аллоҳга шукрона қилган ҳолда ногирон ва етимлар ҳолидан хабар олиб, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатади. Куч-қудратга эга киши кучсизларга раҳм-шафқатли бўлади ва бунинг учун алоҳида ажр-савоб олади. Инсонда шукр ва сабрнинг нечоғлиги унинг иродаси, одамийлик фазилатига боғлиқ. Шукрда ҳам хайр бор, қаноатда ҳам агар мўминга ҳурсандчилик етса шукр қилади. Бу унга хайрлидир. Агар унга бирор зарар етса сабр қилади. Бу ҳам унга хайрлидир деганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Хулоса шуки, шукр – итоат ҳамда ибодатдир. Итоат ва ибодат бандага фаровонлик ва рушнолик берувчи манбадир. Банда неъмат ҳаққини шукр билан узишга эришади. Қаноат ва шукр билан банда Аллоҳнинг розилигига эришади.
Иброхимжон Қосимхўжаев ,
Наманган шахар
"Ғойибберди Махдум"жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022