Эрнинг ўрни

Оила инсон зоти яратилгандан бошлаб давом этиб, инсоният тарихининг хамма даврларида ҳар қандай тузум ва шароитда ҳам кишиларни асосий ва мухим хамда шарафли ишлардан хисобланиб келган. Оила инсоннинг дунёвий саодатини таминловчи қўрғондир. Оилада эркак кишининг масъулияти алоҳида зикр этилган. Аллоҳ таоло эркак кишини жисмоний ва руҳий жиҳатлари билан оила рахбарига мос килиб яратган. Аллоҳ таоло қуръони каримда марҳамат қилиб : « Эркаклар хотинлар устидан( оила бошлиғи сифатида доимий ) қоим турувчилардир. Сабаб Аллоҳ уларнинг айримлари (аёллар) дан (бази хусусиятларда ) ортиқ қилгани ва ( эркак ўз оиласига) ўз мол мулкларидан сарф қилиб туришларидир».( Нисо 34.) Оила қуриш ва унинг осойишталигини сақлаш, бу йўлдаги барча сарф ҳаражатлар эркак кишининг зиммасидадир. Аллоҳ таоло эркак кишига оиладек муқаддас даргоҳга раҳбар бўлиш вазифасини юклаб, ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан адо этишга буюриши билан бундай оилаларнинг бахтли бўлишларига йўл кўрсатади. Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: « Улар билан тотув турмуш кечирингиз» (Нисо 19.) Росулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қиладилар: «Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатдан яхши муносибатда бўлганидир. Мен эса ўз аҳлимга сизлардан кўра яхширок муносибатдаман». (Термизий ривояти). Бошка ҳадисда «Ҳеч бир мўьмин ҳеч қайси мўмина аёлини ёмон кўрмасин. Агар унинг хулк атворидан бирини ёқтирмаса, бошқа хулқини ёқтириши мумкин». (Муслим ривояти). Яна бир ҳадисда « Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши унинг қаттиқ гунохкорлигига кифоя қилади». (Абу Довуд ривояти). Фарзандларни одатда оналар эмизиб, тарбия қиладилар. Моддий таъминот бўйича аёл эридан унинг тоқати етмайдиган нарсаларни талаб қилиши мумкин эмас. Уламоларимиз айтадиларки, эрнинг топганига қаноат қилмасдан, ундан янада кўпрок нарсалар талаб қилган аёллар гуноҳкор бўладилар. Оила бошлиқлари, яьни ота оналар намунали, аҳл оила қурсалар, фарзандлар тарбияси намунали бўлади. Бинобарин, оиланинг муқаддас даргоҳ эканини ҳеч қачон унутмаслик лозим. Аллоҳ юртимизни обод, оиламизни мустаҳкам қилиб, азиз фарзандларимиз ота онасига раҳмат келтирадиган, элу юртга манфаатли инсонлар бўлишларини насиб этсин.
Мансурхон Марупов,
Косонсой тумани “Ҳазрати Умари Одил” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022