
ЭКСТРЕМИЗМ ИСЛОМГА ЁТ ҒОЯ
"Экстремизм" сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, "Кескин фикр ва чораларни ёқлаш, кескин чораларга тарафдорлик" маъносини англатади. Олимлар "экстремизм" иборасини сиёсий атама деб қоралайдилар. Бу атаманинг сиёсат билан боғлиқ жиҳати шуки бу ташкилотлар раҳбарлари, сиёсий масалалар юзасидан кескин, қатъий чоралар кўриш йўли билан, тинч осуда давлатларни пароканда қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўядилар
Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг мақсади кучли давлатдан кучли фуқаролик жамиятига ўтиш концепсиясидир. Бунда фуқаролардан давлат ва жамиятнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этишлари талаб этилади. Бунинг учун халқни бир мақсад йўлида, эзгуликлар сари сафарбар этиш, инсонлардаги лоқайдлик ва бепарволикка барҳам бериш лозим бўлади. Мустақилликка эришганимиздан сўнг, бундай иллатга қарши кураш алоҳида аҳамият касб эта бошлади. Президентимиз ҳам доимо фуқароларимизни огоҳликка ва эътиборли бўлишга чақиради. Бу шунинг учун керакки, лоқайдликнинг маъно мазмуни на муқаддас динимиз моҳиятига, на бошқа тараққиёт қонунларига тўғри келади. Уни яна дангасалик, танбаллик, боқимандалик, боқибеғамлик ва бепарволик каби салбий иллатлар билан боғлаш мумкин. Булар жамиятни тубанлаштирадиган омиллардандир. Ҳозирги даврнинг талаби – аниқлик ва янгиликлардан тезкорлик билан хабардор бўлиш. Лоқайдлик эса бунга тамомила зиддир. Бу иллатнинг жамият учун қанчалик зарарли эканини инобатга олиб машҳур шахсларнинг қуйидаги фикрларини келтирамиз:
Шайх Саъдий айтади: “Магар сен ўзгаларнинг қайғусиға лоқайдлик ила қарасанг, сен инсон деган номға нолойиқсен”.
Соҳибқирон Амир Темур эса ўзининг тузукларида: “Ишбилармон, мардлик ва шижоат соҳиби, азми қатъий тадбиркор ва ҳушёр бир киши минглаб тадбирсиз лоқайд кишилардан яхшидир”, - деб таъкидлайди.
Немис ёзувчиси Георг Лихтенберг айтади: “Қаердаки лоқайдлик – у ерда хато, қаердаки совуққонлик – у ерда жиноят”.
Юсуф Хос Ҳожибнинг қуйидаги мисралари ҳам кишини хушёр бўлишга чорлайди: “Ҳар бир ишда ҳам ғофиллик қилма, ҳушёр бўл, ғофилларнинг ишлари ҳеч қачон кўнгилдагидек бўлмайди”.
Баҳоуддин Нақшбанд эса адашаётган кишиларга тўғри йўлни кўрсатишга чорлайди:
Кўр кетар экан билмай истиқболда чоҳ,
Уни огоҳ этмасанг сендадир улуғ гуноҳ.
Ҳозирги кунда халқимиз орасида ҳам лоқайдлик ва бепарволик иллатлари учрайди. Аммо ҳеч ким ўз шахсий манфаатлари учун лоқайд эмас.
Хулоса шуки, янги даврда янги жамият қураётган эканмиз, нотўғри ақида ва ғоялардан, зарарли иллатлардан воз кечишимиз биз учун сув ва ҳаводек зарур. Абдулла Авлоний айтганидек, “Маърифат соҳиби бўлмак учун аҳволи оламдан хабардор бўлмак керак”.
Муҳибуллоҳ Ҳудойбердиев,
Тўрақўрғон тумани бош имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022