Қоронғи режим
Image
Logo

Гиёҳвандлик иллати

Гиёҳвандлик иллати

Дунёда биз инсонлар учун шундай бир неъмат борки бу ҳам бўлса соғлик-саломатлик неъмати. Инсон ҳам руҳан ва ҳам жисмонан соғлом бўлса нафақат ибодатларда балким ижтимой ҳаётда ҳам ўзгаларга кўп фойда бера олади. Инсон Аллоҳ таолога энг суюкли банда бўлиш йўлида сиҳат-саломатлигига катта эътибор бериши ва саломатлигини барча нарсалардан, хусусан кашандалик, гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби иллатлардан, том маънода инсон ҳаёти учун бало офат бўлган ишлардан ўзини сақламоқлиғи вожибдир.

Барчамизга маълумки Ислом дини инсонинг беш нарсасини ўз ҳимоясига олган. Бу беш нарса – Инсоннинг жони, моли, обрўси, дини ва ақли бўлиб, булар аслида инсон учун ато қилинган улуғ неъматлардир. Инсон ўзидаги ҳатто ўзгалардаги мазкур нарсаларни муҳофаза қилиши, Аллоҳ таолога севимли банда бўлишига далилдир. Қасддан ёки бепарволик билан буларнинг бирортасига тажовуз қилиш инсоннинг бутун борлиғига тажовуз қилишга тенглаштирилган. Аллоҳ таоло Нисо сурасида қуйидагича марҳамат қилади:

яъни “Ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта Аллоҳ сизларга раҳм-шавқатлидир”

Аср вабоси деб ном олган ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик, яъни наркотик моддаларни истеъмол қилиш, ўзини том маънода ҳалокатга улоқтириш экани ҳеч кимга сир эмас. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида:

“Хамрдан сақланинглар, чунки у барча ёмонликларнинг калитидир” деганлар. Ушбу ҳадиси шарифдаги хамрдан мурод инсоннинг ақлини оладиган барча нарсалардир. У хоҳ қуруқ шаклда бўлсин, хоҳ ҳўл яъни ичимлик шаклида бўлсин, бунинг фарқи йўқ.

Дарҳақиқат гиёҳванд моддаларни ва маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилган кишининг, аввало ақлининг бир қисми кетади ва натижада, ундан ҳаё кетади, ҳаё кетадиган бўлса, барча ёмонликларга йўл очилади. Минг афсуслар бўлсинким бугунги кунда ҳаётимизда, жамиятимизда содир бўлаётган жиноятларнинг аксари гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик ортидан содир бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга бу иллатнинг истеъмолини буткул ҳаром қилди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам марҳамат қиладиларки:

“Ҳар бир маст қилувчи нарса хоҳ у кўп бўлсин, хоҳ у озгина бўлсин барбир ҳам ҳаром”дедилар.

Шайх Санъоний “Субулус салам” китобларида шундай фатво берганлар: “Нима бўлса ҳам, маст қилуви нарса ҳаромдир, хоҳ у нашага ўхшаган ичилмайдиган нарса бўлса ҳам”. Шайх ал Хаттоб ўзларининг “Мавоҳибул Жалил” номли китобларида наша билан афюнни хамр деб санаганлар. Барча уламолар иттифоқ бўлиб: “Гиёҳвандлик моддалари орқали қилинган тижорат ҳаромдир, уларни истеъмол қилган ҳолда намоз ўқиган одамнинг намози қабул эмас, улардан келган фойда ҳаром, уни садақа қилса гуноҳкор бўлади, яхшилик ишларга ҳам ишлатиб бўлмайди” деб фатво беришган.

Азизлар!!!Илоҳий, азалий бир қоида мавжуд: “Ким бу дунёнинг ҳаром лаззатларидан ўзини тийса, Аллоҳ таоло унга бу дунёда иймон ҳаловатини, ибодат лаззатини ва қолган ҳалол роҳатларни насиб қилади ва охиратда эса унга абадий лаззатларни муяссар қилади”.

Маҳкамов Нурулло,
Чуст туманидаги “Саид Насимхон тўра” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг