Қоронғи режим
Image
Logo
ХУДКУШЛИК –ШАҲИДЛИК Ё ДИНДОРЛИКМИ.

ХУДКУШЛИК –ШАҲИДЛИК Ё ДИНДОРЛИКМИ.

Инсонга берилган ҳаёт неъмати  Аллоҳ томонидан берилган буюк омонатдирки, баъзида  инсон табиати эса бировники бўлган нарсага бефарқ бўлиши мумкин, лекин ўзига тегишли бўлган  нарсага бефарқ бўлмайди аксар ҳоллларда.  Ҳаётда бировни айблаш, ҳақорат қилиш, озор бериш осон. Аммо ҳар бир инсон ўз жонига бўладиган таҳдидлардан доимо қочади ўзини эҳтиётини қилади. Бунинг сабаби ҳаёт неъматидир. Инсон зиммасида бир нечта омонатлар борки буларни қадрлаш зарур ҳисобланади. Ўз жонига ўзи қасд қилиш эса ана шу омонатга ҳиёнат қилишдир. Бинобарин Қурони каримда Ҳақ таоло хитоб қилиб инсон ўз жони бир бирини ўлдирмасликка тарғиб қилиб айтадики:

“Бир-бирларингизни (яъни, мўмин-мўминни) ўлдирмангиз” (Нисо сураси, 29). 

Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жароҳатланди. Бесабрлик қилиб пичоқ олди-да, қўл(томири)ни кесиб ташлади ва кўп ўтмай, қон йўқотиб вафот этди. Аллоҳ: “Бандам жонига қасд этди, унга жаннатни ҳаром қилдим”, деди” (Муттафақун алайҳ).

 Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки тоғдан ўзини ташлаб,  жонига қасд қилса, у жаҳаннам оловида абадул-абад ўзини пастга ташлайди. Кимки заҳар ичиб жонига қасд қилса, у қўлида заҳарини тутиб, жаҳаннам оловида абадул-абад ўзини заҳарлайди. Кимки ўзини темир билан ўлдирса, у қўлида темирини тутиб, жаҳаннам оловида абадул-абад у билан ўзини уради” (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти). 

Мўътабар фатво китобларимиздан фатавои сирожияда: “Қачон кема ёна бошласа, ундагиларнинг агар ўзларини денгизга ташлашса,  сузиш билан халос бўлиб кетишга гумонлари ғолиб бўлса, шундай қилишлари вожиб бўлади. Агар ўзларини денгизга ташласалар ҳам ғарқ бўлишлари ёки ташлашмаса, куйиб кетишлари эҳтимоли бўлса, у ҳолда кемада қолиш ва денгизга ўзларини отиш орасида ихтиёрлидирлар. кимки ўзини ўлдирса, унинг гуноҳи бошқа бировни қатл қилгандан кўра қаттиқроқдир!” Юқорида келтирилган манбаалардан кўриниб турибдики динимиз инсон ўз жонига қасд қилишга эмас балки бу омонатни асрашга қадрлашга чақиради.Лекин жамъиятда баъзи ҳайвон онгидан ҳам онги паст ишлайдиган инсонлар бор ки ўз жонига қаст қилишга, худкушликга рағбат қиладилар. Аслини олганда ўзини ўзи ўлдириш Аллоҳ берган неъматни мутлақо менсимасликдир. Шу билан бирга бундай ҳолам ўша жамъиятга ҳамшармандалик ҳиссобланади.  Шунинг учун, ўзини-ўзи ўлдиришнинг гуноҳи бировни ўлдиришдан кўра оғирроқ ва каттароқ ҳисобланади. Энди, салгина ҳаёт ташвиши деб, озгина ғам ва алам деб ўзини ўлдираётганларнинг гуноҳи бировни ўлдиришдан кўра оғирроқ эканлигини билдик.

 

Бироқ, бундан ҳам энг ачинарлиси, бировларнинг ёлғон-яшиқ гапларига учиб, аҳли уламолар ичида тан олинмаган  фақат ўзини ўзи олим санайдиган инсонларни бўҳтон “фатво”ларига алданиб, бегуноҳ мўъмин-мусулмонларни ўлдиришга қасд қилиб, ўзини ўзи портлатиб юбораётганларнинг гуноҳи бундандан неча баробар оғирроқ ҳиссобланади. Улар бу ишлари билан икки баробар оғирроқ гуноҳни орттирмоқдалар. Бирор салаф уламоларидан манбаа йўқки ўзини ўлдирган инсон шаҳид деган бўсалар.  Яхши билиб олиш зарурки ўзини ўзи ўлдириш, бу шаҳидлик эмас, бу қаҳрамонлик эмас, бу диндорлик эмас. Балки бу худкушликдир.

Ботиров Баҳодир,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг