Қоронғи режим
Image
Logo
ИСТИҚЛОЛ БИЗГА НИМА БЕРДИ?

ИСТИҚЛОЛ БИЗГА НИМА БЕРДИ?

Мустақил диёрда, фаровон, тинч-тотув яшаб юрганимиз учун Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Бизларнинг аждодларимиз Расули Акрам cаллоллоҳу алайҳи васалламнинг меросхўрлари бўлган. У зоти бобарокотга ҳам чексиз дуруду саловотлар бўлсин. Юртимизнинг донғини дунёга танитган буюк бобокалонларимизни Парвардигори олам Ўз раҳматига олган бўлсин. Аллоҳ таоло бизга берган буюк неъмат она Ватанимиз мустақил бўлганини 30 йиллиги арафасида турибмиз.

Ўтган йиллар мобайнида, барча соҳаларда бўлгани каби, дин ва ибодат масалаларида ҳам эркинлик, яхши шароитлар ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин олди. Шўролар даврида Ўзбекистон бўйича ўнтача масжид фаолият кўрсатган бўлса, ёшлари улуғ кексалармиз биладиларки, масжидлар қанақа аянчли аҳволда бўлган. Бутун совет иттифоқи бўйича эса битта мадраса фаолият кўрсатган, у ҳам бизнинг, мустақил юртимизнинг фахри бу “Мир Араб” мадрасасидир. Павардигори олам бизга берган истиқлол неъматидан кейин ўнта масжид ўрнида ҳозир икки мингдан зиёд масжид, “Мир Араб” мадрасасига ўхшаш яна 10 та мадраса ва “Имом Бухорий” номли Тошкент Ислом институти, Тошкент Ислом университети фаолият юритмоқда. Самарқандда Имом Бухорий, Сурхондарёда Имом Термизий номларидаги халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолият кўрсатмоқда. Уларда бошқа фанлар қатори ҳадис, калом, ақида, тасаввуф, фиқҳ илмлари чуқур ўрганилмоқда.

Бухородаги Мир Араб мадрасасини олий олий ўқув юрти бўлишлиги, Тошкент Ислом маъҳади, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси сингари олий ўқув юртларида етук малакали мутахассислар тайёрланмоқда.

Бу йил ҳадис илмининг султони Имом Бухорий, ақида илмида мактаб яратган алломалар – Абу Мансур Мотуридий ва Абу Муин Насафийга бағишланган халқаро илмий конференциялар ўтказилиши, шунингдек, улуғ аллома – насли-насаби туркиялик бўлган Абдухолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг, Баҳоуддин Нақшбанд бобомизнинг таваллуд айёмларини, Мир Араб мадрасасининг 500 йиллигини ҳам юқори савияда ўтказилиши кўзимизни қувонтиради.

Бунинг учун Худои таборак ва таолога қанчалар шукроналар қилсак, шунча кам. Алҳамдулиллаҳ, буюк истиқлол сабаб ўзлигимизни англадик, юртимиз кундан кунга равнақ топиб, эришилаётган ютуқларни кўриб кўнгил ҳақли равишда фахрга тўлади.

 Аллоҳ таоло барчамизга ушбу кунларни муборак қилсин, тинчлик ва осойишталигимиз  барқарор бўлсин!

 

Жаъфархон Сўфиев,
Тўрақўрғон тумани  “Исҳоқхон тўра” жоме
масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг