Қоронғи режим
Image
Logo

КИМ БИР КЎЧАТ ЭКСА

КИМ БИР КЎЧАТ ЭКСА

Имом Аҳмаднинг "Муснад"ларида бир ҳадис бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: "Агар қиёмат бўлиб қолса, биронтангизнинг қўлида хурмо дарахти бўлса, бас, уни экиб олсин". Бошқа бир ривоятда эса: "Ким бир кўчат экса, ундан одам ёки Аллоҳ яратган махлуқотлардан биронтаси еса, бунинг эвазига ўша (кўчат эккан банда)га садақа бўлади", дейилган (Имом Бухорий ривояти). Яъни, Ҳазрати Расули акрам алайҳиссалоту вассалом, мўмин одам яхшиликни кечиктирмаслик керак эканини, қолаверса, биронта кўчат ёки дарахт экиши ортидан, гарчи ўзи фойдаланмаса-да, ўзгалар баҳра олиши боис, унга ҳам ажрлар етиб туришини жуда ҳам нозик ҳикмат бирла етказдилар. Ушбу ҳадисдаги маънолардан келиб чиқиб, бугунги кунда юртимиз узра "Яшил йиллик" умуммилий лойиҳаси остида бир қанча хайрли ишлар қилинмоқда. Ушбулардан руҳланиб, биз ҳам туманимиздаги барча имом-домлалар иштирокида, Поп"Мурувват уйида" ҳашар уюштириб, 100 та павлония дарахтидан экиб, мўъжазгина боғ ташкил қилишга муваффақ бўлдик.

Кези келганда айтиб ўтиш керак, қанчадан қанча инсонларнинг меҳнати синган, яхши ниятлар билан барпо этилаётган мана шундай экинзорларга зарар етказиш, мол, қўй ва шу каби чорва ҳайвонларни қўйиб юбориш, ёки экиб қўйилганидан кейин парвариш қилмасдан бепарво бўлиш, мендан кетгунча, эгасига етгунча қабилида иш тутиш бу гуноҳ саналади. Зеро, динимизда инсон ўзига ва ўзгаларга зарар бериши қораланган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Исломда зарар бериш ҳам, зарарланиш ҳам йўқ", деган гаплари мусулмончиликдаги энг улуғ шиорлардан бири ўлароқ, ўзини мусулмонман деган ҳар-бир одамнинг қалбида янграб туриши лозим. Шундай экан, мўмин одам биродарининг меҳнатининг қадрига етиш керак.

Аллоҳ таоло мана шундай гўзал ишларни устида турган халқимизни Ўзи паноҳида асрасин!

Қодиржон Умурзаков
Поп тумани "Муҳаммаджон қори"жоме
масжидининг имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг