Қоронғи режим
Image
Logo
КУЁВЛАРГА  НАСИҲАТЛАРДАН БИР ШИНГИЛ

КУЁВЛАРГА НАСИҲАТЛАРДАН БИР ШИНГИЛ

Ислом шариати оилани алоқаларни ислоҳ қилувчи мезонни тақдим этди. Аллоҳнинг тавфиқига сазовор банда ана шу мезон ёрдамида ҳар бир ҳақдорнинг ҳақини адо қилади. Жуда кўп ижтимоий муаммолар, оилавий уруш-низолар мана шу мувозанат бузилиши оқибатида келиб чиқади. Агар бир банда ўзининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тўлақонли англаб етиб, уларни бажариш йўлида ҳаракат қилса, бу муаммолар ўз-ўзидан бартараф этилади. Қуйида оилавий жанжалларни бартараф этиш бўйича баъзи тавсияларни берамиз:

  1. Аввало, ҳар қандай фарзанд ота-онасининг феълини яхши билиб, уларни тушунишга ҳаракат қилиши керак. Уйланганидан кейин ҳам ота-онасига яхшилик қилишни давом эттирсин. Агар ота-онасининг табиати оғирроқ бўлса, уларнинг кўз ўнгида хотинига нисбатан меҳр-муҳаббат ҳиссини ошкор этмасин! Аксинча, ота-онасининг дили рашкка тўлади, жаҳллари чиқади. Айниқса, она ўғлининг келинига қилаётган бундай илиқ муомаласини кўриб ғайирлик қилиши мумкин.Ўғил ота-онасига ҳамиша мулойимлик ила муомала қилади, уларни рози қилиш учун бор куч-ғайратини сарфлайди, кўнгилларини олиш пайида бўлади.
  2. Хотинга инсоф қилиш. Бу завжасининг ҳақини билиш, ота-онасидан у ҳақда эшитган ҳар қандай гапни тасдиқлайвермаслик, хотинидан яхши гумонда бўлиш ва етказилган хабарни текшириб кўриш билан бўлади.
  3. Меҳр-муҳаббат ришталарини ўрнатиш. Масалан, совға-саломлар олиб, хотини ота-онасига ҳадя этишини ёки ота-онасига баъзи нарсалар бериб, уни хотинига беришни тавсия қилиш. Буни аввал ота-онадан, биринчи навбатда онасидан бошлайди. Шундай қилинса, диллар юмшаб, меҳр ҳисси пайдо бўлади, ёмон гумонлар ўз ўрнини муҳаббат ва ишончга бўшатиб беради.
  4. Хотинига айрим нарсаларни тушунтириб қўйиш. Мисол учун, “ота-онам менинг ажралмас қисмимдир. Нима бўлганда ҳам мен уларни қаровсиз ташлаб қўймайман, яхши муомаламни ўзгартирмайман. Уларни бировга ҳақорат қилдириб қўймайман. Агар мени яхши кўрсанг, ота-онамга чиройли муомала қил!” деб хотинига тайинлайди. Эркак жаҳл ва зарда билан муаммо баттар кўпайиши, мулойимлик эса ҳар қандай ишни зийнатлашини хотинига эслатади.
  5. Келин ҳар бир оилада ўз ўрнига эга бўлади. Бундай масалаларнинг ҳал этилишида унинг ҳиссаси катта. У эрининг ҳақини билиб, тўкис адо этса, унинг қариндошларини ҳурмат қилса, ота-онасига меҳрибон бўлса, эрига бўлган ҳурмат белгиси бўлади. Шунда оила мустаҳкамланади.

Убайдуллоҳ Қаюмов,
Янгиқўрғон тумани “Қаюм ота” жоме
 масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг