
ЛИБОСНИНГ ИСЛОМ ДИНИГА КИРИТИЛИШИНИНГ ҲИКМАТИ
Исломнинг инсонни мукаррам килиш бўйича кўрган чоралари ичида либос масаласи хам бор. Бу масалада инсоннинг кийиниш маданиятига риоя килиши ўзи учун обрў ва мартаба эканлиги, гўзаллик ва зийнат эканлиги тушунтирилган.
“Эй Одам болалари! Батаҳқик, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси - ана ўшаяхшидир. Ана ўтдалар Аллоҳнниг оят-белгиларидандир. Шоядки, эслатма олсалар”(Аъроф сураси 26-оят)
Инсонни хайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири ҳам либос. Одам ўзининг аврати - айбини беркитиб туриши учун Аллох таоло унга либос ато килган. Либоснинг зарури авратни пинхон тутадигани ҳисобланади. Лекин Аллох инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Худди шундай, либосни ўз ўрнида, яъни шариатга мувофик равишда кийган инсон зийнатли хисобланади. Аммо аслида энг асосий либос - тақво либосидир.
Агар оддий либос бадан авратларини тўсиб, жисмни зийнатласа, тақво либоси маънавийавратларни тўсиб инсоннинг қалбини зийнатлайди. Агар инсоннинг кийим-боши жисмдагиавратларини пинхон тутиб, унга зийнат бағишласа-ю, тақво либоси йиртилиб, маънавий авратлари очилиб турса, ундан ёмони йук. Ҳозирги кунда кўплар ўзининг тақво либоси башангалигини даъво қилиб, устки авратларининг очилиб қолганига эътибор ҳам қаратишмайди. Бу жоҳилликдан ўзга нарса эмас. Агар кимнинг тақво либоси ўрнида бўлса, жисмоний либоси ҳам албатта дуруст бўлади. Зеро, ҳар икки либос - хиссий авратни тўсадиган либос ҳам, тақво либоси ҳам.
Лекин исломда ушбу зебу зийнатнинг таъсир доираси тартибга солинган. Аёлларнинг зебу зийнатлари бегона эркакларнинг кўзини ўйнатишига, шаҳвоний ҳисларини қўзғашга, фитна чиқишига ва зинога йўл очилишига сабаб бўлмаслиги керак.
Шунинг учун ҳам Ислом дини бу ишларда ўз таълимотларини жорий килган. Тананинг рангини билдирадиган даражада шоффоф кийим кийиш жоиз эмас.
“Ҳафса исмли бир аёл Оиша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида Оиша розияллоҳу анҳо рўмолини йиртиб ташлаб, қалин рўмол ўратиб қўйган эканлар”.
Одамларнинг одатига хилоф кийим кийиш хам яхши эмас. Одатда бу каби кийимлар шухрат учун кийилади. Бу каби кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади, уларнинг гуноҳларига кийган одамнинг ўзи хам шерик бўлади.
Жоҳилият даври аёллари иффат ва шарм-хаё билан кийинишни билмас эдилар. Чиройларини кўз-кўз қилишда мусобақалашар эдилар. Соч ўримларини, бўйинларини, томоқларини, қулоқларидаги тақинчокларини, хатто кўксиларини очиб юрар эдилар. Аллох таоло бундай холат аёлларга хос фазилат эмаслигини баён этиб оят нозил килганидан кейин мўмина аёллар тамоман бошқа ҳолатга ўтишган.
Ҳозирга кунда ёш йигит ва кизларнинг айримларинииг кийиниш маданияти ана шу давр аёлларининг кийинишига ўхшаб кетаётганининг гувоҳи бўламиз. Аёл кишининг либоси таги билиниб турадиган даражада юпка ва тор бўлмаслиги лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки ўзини бирор бир қавмга ўхшатса, қиёмат куни ўша қавмдагилар билан бирга бўлади”деганлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мусулмон ва муслима аёлларнинг кийимлари дунёдаги энг гўзал, энг чиройли, энг одобли, энг яхши, мухими эса - Аллоҳнинг амрига мувофик кийимлардандир. Бундан ортиқ шараф бўлиши мумкин эмас.
Илхомжон Холматов,
Чортоқ туман “Сирли” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022