ЛОҚАЙДЛИК, ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА БЕФАРҚЛИКНИНГ ОҚИБАТИ

Ҳозирги даврда кенг томир отиб бораётган, жамият равнақига раҳна солувчи тараққиётнинг кушандаси бўлиб келаётган, энг олий неъмат бўлмиш тинчлик ва хотиржамликка путур етказувчи ҳар қандай иллат, у қандай кўринишда бўлишидан қатъий назар, буларнинг барига локайдлик ва бепарволик бош омил бўлиб хизмат килади.
Барчамиз биламизки лоқайд инсон душмандан ҳам хавфлироқдир. Бугун фарзандини қаерда, ким билан ва нима билан машғул эканлигини суруштирмайдиган ота-оналарни учраб тургани ачинарли ҳолдир. Илк тарбия оиладан бошланишини ҳисобга олсак, бу хусусда энг аввало ота-она фарзандга тўғри йўл кўрсатиши зарур. Ақл-идрок, чуқур билим, теран тафаккур, юксак маънавият ҳар бир инсонда шу даражада камол топган бўлиши керак.
Инсоннинг бошига турли синов ва имтихон келганида унга ёрдам қўлини чўзиб бир бирига дилдан қайғусига шерик бўлиб қалби ачишиб мусибат аҳлининг бошига келган синовга дўстона ёрдам қилиш ўзбек ҳалқининг азалий шарқона одобларидандир.
Шу сабабли биз ҳам бугун юрдошларимизнинг бошига оғир ташвиш тушганда бепарво бўлмай уларга ёрдам қўлимизни чўзишлигимиз лозим. Зеро, дўсту биродарининг бошига мусибат тушганда синалади.
Биз ҳам қўлимиздан келганича ёрдамга мухтож оилаларга мурувват қилиб, озиқ овқат, турли ижтимоий таъминот дори дармонга муҳтожларга керакли нарсалар билан таъминлашга ўз ҳиссангизни қўшишингизни дават қилиб қоламиз.
Акмалхон Саппанов,
Янгиқўрғон тумани бош
имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022