Масжидлар қурилиши кўздан кечирилди

Шу йил 16-17 январь куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов масъуллар билан бирга Наманган шаҳридаги “Боқи Мирзо”, “Истиқлол”, “Умарул Форуқ”, “Шайх Эшон”, “Боқи полвон”, “Абдулқодир қори”, “Шодибек”, “Форуқ” ва “Мулла Абдуқодир охунд” каби масжидларнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди.
Ташриф давомида Мусохон домла қурилиш ва таъмирлаш ишлари кетаётган масжидлар шаҳарсозлик меъёрларига жавоб бериши, ҳужжатлари мавжудлиги ва намозхонларга барча қулай шароитларни ҳозирлаш борасида масъулларга керакли тавсияларни берди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати




Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022
Архив
Илтимос, санани танланг!
Жўнатиш