Меҳмондўстлик фазилати

Маълумки, Дунё миллатларининг хавасини келтирадиган миллий урф одатларларимиздан бири - меҳмондўстлик халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган.
Чет эллардан келган ҳар бир меҳмон бунга иқрор бўлади.
Қайси юртга борсак ҳам, бу одатимизни эътироф қилишади.
Қуръони каримдаги бир оятни тушиш сабабини нузулини ўқиб, қалбим ифтихорга тўлди.
Аллоҳ таоло айтади: "...ўзларида эҳтиёж бўла туриб (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) иҳтиёр қилурлар. Кимки ўз нафси баҳиллигидан сақланиб олса, бас, ана ўшалар (охиратда) нажот топувчилардир". (Хашр,9).
Ушбу оятнинг тушиш сабаб ҳақида Имом Бухорий Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан қўйидаги ривоятни келтиради:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хузурларига бир киши келиб, қорни жудаям очлиги, ейишга ҳеч нарсаси йўқлигни айтади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида ҳам сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига юзланиб: "Ким бу одамни тўйдиради?" дедилар. Ансорийлардан бир киши: "Мен", деди ва ҳалиги кишини уйига олиб кетди. Аёлига: " Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳмонини сийлаб, қорнини тўйғазайлик", деди. Аёли: "Уйда болаларимизнинг овқатидан бошқа егулик нарса йўқ", деди. Шундан кейин эр-хотин маслаҳатлашиб, бунинг чорасини топишди. Кеч кирганида болаларни ухлатиб қўйишди, овқатнинг борини дастурхонга қўйишди.Чироқни тузатмоқчидай бўлиб, атайин бузиб қўйишди. Меҳмон билан ўтириб, ўзларини худди овқат еяётгандей кўрсатишди. Аслида эса ҳаммасини меҳмон еб, қорнини тўйғазди. Эр-хотин болалари билан ўша кеча оч ётишди. Эртасига эрталаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Аллоҳ сизлар қилган ишдан хурсанд бўлди ва сиз тўғрингизда ушбу оятни тушурди", деб юқоридаги оятни ўқиб бердилир. Имом Муслим ривоятида мезбон Абу Талҳа розияллоҳу анҳу экани айтилди.
Меҳмондўстликнинг фазилати тўғрисида келган оятлар Қуръон, ҳадиси шарифларни ўқиганимизда, эшитганимизда ота-боболаримиз бизга қанчалик савобли амални мерос қилиб қолдирганларидан хурсанд бўламиз. Шундай инсонларнинг авлодлари эканимиздан қалбимиз ифтихорга тўлади.
Назиржон Қўчқаров,
Наманган тумани "Умарбой ҳожи" жоме
масжид имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022