РАМАЗОН: НАФСИЙ МУОЛАЖАЛАР РИЁ

Ибодат воситасида мартаба ва обру талаб қилиш риё ҳисобланади. Ёки одамларнинг кўнглида инсон ўзидаги яхши хислатларни кўрсатиш билан мавқе талаб қилишдир. Риёкор одам солиҳ амални қилса-да, қалби билан Аллоҳнинг розилигини қасд қилмайди, балки одамларни кўзлайди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Сизлар учун хавфлироқ бўлган кичик ширкдан қўрқаман". "Эй Аллоҳнинг Расули, у нима", дейилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Риё. Аллоҳ таоло бандаларининг амаллари сабаб жазо, мукофот берадиган кунда: "Амалларингизни кўрсатганларга боринглар. Қарангчи, уларнинг ҳузурида мукофот бормикин?!", дейди", деб жавоб бердилар (Имом Аҳмад, Байҳақий ва Табароний ривоятлари).
Риёнинг муолажаси ҳақида уламолар қуйидаги тавсияларни берганлар:
1). Инсон риё амалларни ҳабата қилувчи иллат эканини ва унга савоб бўлмаслигини ёдда тутмоғидир;
2). Мусулмон одам амали билан Аллоҳнинг ҳузуридан мукофот умид қилиши керак. Одамлардан эмас. Бас, шундай экан, ишларнинг калити Аллоҳнинг измидадир, инсонларнинг қўлида эмас.
Аллоҳ таоло барчаларимизни риёкорликка мубтало бўлиб қолишдан асрасин!
Абдуҳ Ғолиб Аҳмад Ийсонинг
"Мафҳум ат-тасаввуф" асари асосида
тайёрланди
Қодиржон Умурзаков
Поп тумани "Муҳаммаджон қори"
жоме масжидининг имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022