
НАЗР ВА ШУКР ҚУРБОНЛИК
Назр қурбонлиги, бирор аҳду паймон натижасида сўйиладиган қурбонлик. Масалан, бир киши “Шу ишим битса, Аллоҳ ризоси учун бир қурбонлик сўяман” деса, иши битган вақтда бир қурбонлик сўйиши вожиб бўлади.
Назр қурбонлиги ҳар доим сўйилиши мумкин. Жонлиқ ҳайит кунларида сўйилиши шарт эмас. Бироқ кишининг истаги амалга ошгандан кейин қурбонлик сўйишни иложи борича кечиктирмаслик керак.
Киши назр қилган гўштидан ея олмагани каби аёли, онаси, отаси, бувиси, буваси, боласи ва неваралари ҳам ея олмайди. Унинг ҳаммаси камбағалларга садақа қилиниши керак.
Назр қурбонлигининг дуруст бўлиши учун унинг шартлари бўлиб, улар қуйидагилардир:
- Назр қурбонлигининг тури қурбонлик бўла оладиган ҳайвонлардан бўлиши керак. Бир одам “хўроз ёки товуқни қурбонлик қиламан”, деса бу дуруст бўлмайди, чунки хўроз ва товуқ қурбонлик бўла оладиган ҳайвон туридан эмас. Лекин бир товуқ ёки хўроз гўштини садақа қилишни назр қилиши мумкин.
- Назр (аталган) қурбонлик назр қилувчининг молидан кўп бўлмаслиги керак. Назр қилувчининг қурбонлик қила оладиган даражада моли ёки оладиган имконияти бўлмаса, қилган назр қурбонлиги мақсадга мувофиқ бўлмайди.
- Қурбонлик фақат Аллоҳ ризоси учун аталган бўлиши керак. Масалан, бир кимса “касалим яхшиланса фалон мақбарага қурбонлик қиламан” деса, бу қурбонлик дуруст бўлмайди. Чунки бу турдаги қурбонлик Аллоҳ ризоси учун назр қилинган қурбонлик ҳисобланмайди.
- Назр қилинган қурбонлик зотан ўзига вожиб бўлган қурбонлик бўлмаслиги керак. Масалан, бой бир кимсанинг ўзига вожиб бўлган қурбонликни назр қилгани каби.
Шукр қурбонлиги
Шукр қурбонлиги деб бир неъматга шукрона сифатида сўйилган қурбонликка айтилади. Масалан, бир киши уй ёки машина каби бирор молга соҳиб бўлганида сўйган қурбонликдир. Шукр қурбонлигидан эгаси ва оила аъзоларининг ейиши мумкин.
Аброрхўжа Рашидов,
Чортоқ тумани “Алихон” жоме
масжиди имом-ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022