
ОИЛАЛАР ТИНЧЛИГИ ЭЛ-ЮРТ ТИНЧЛИГИДИР
Аллоҳнинг ҳикматини қаранки, жамийки мавжудотларнинг энг олийси бўлмиш одамзод жуфтлигини ҳам бир-бирига ҳеч қайси жиҳатдан ўхшамаган, хатто феълу-атворида, хис туйғуларида ўзгача қилиб яратган. Никоҳ шу икки хислатли инсонларни бир-бирига улфат қилиб меҳрибон жуфтликка айлантиради. Барча уломои-киромлар никоҳ суннат амалардан эканлигига ихтилоф этишмайди балки унга тарғиб этишади.
Никоҳнинг фазилат ва фойдалари кўпдир. Оиланинг тотувлиги бир кишига ёки бир сабабга боғлиқ эмас. Бунинг учун ҳамма – келин куёв ҳам, ота-оналар ҳам, оила ташқарисидагилар ҳам баравар жон койитмаса кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.
Аллох таоло “Нисо” сурасида бундай деб марҳамат қилади: “Ва улар ила яхшиликда яшанг, агар уларни ёқтирмасангиз ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса” яни ўзаро камчиликларни кечириб меҳру-муҳаббатда яшашга чақирмоқда
Имом Термизий Абу Хурайра разияллоху анҳудан ривоят қилган хадисда Пайғамбаримиз (алайхис салом) бундай марҳамат қиладилар: “Сизларни яхшиларингиз аҳли аёлига яхши муомилада бўлганидир. Мен ҳаммангиздан кўра аҳлига яхши муомила қилгувчингизман” дедилар.
Хулоса қилиб айтганда оила катта бир жамиятнинг кичик бир бўлаги бўлиб, жамият тинч ва обод бўлиши осойишта ва фаровон ҳаёт, ахил ва барқарор турмуш тарзи жорий бўлишлиги, аввало оилалар тинчлигига боғлиқ. Оила тинчлик-хотиржамлиги ва саодати хар бир шахсни ўз маъсулиятини хис қилиши ва чин кўнгилдан бажариши билан барқарор бўлади.
Акбарали Юсуфжонов,
Учқўрғон туман “Эшондедехон” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022