Қоронғи режим
Image
Logo

Шукр қилиш энг олий фазилат.

Шукр қилиш  энг олий фазилат.

Бугун  диёримиздаги тинч ва осуда ҳаёт, мусаффо осмон, тўкинлик ва фаровонликка оғир машаққатлар эвазига эришилаётганлигини сира унутмаслик керак.Чунки неъматларни қадрига етиб, шукрини адо этиб яшаш, уларни янада зиёда бўлишига сабаб бўлади. Аксинча, ношукрлик эса неъматларни заволига сабаб бўлади.

Камбағал бир одам донишмандлардан бирига ночорлигидан шикоят қилади. Арзини тинглаган донишманд . “Икки кўзинг эвазига сенга ўн минг дирҳам берилади , шуни ҳоҳлармидинг?. Деб сўраса камбағал йўқ асло деб жавоб беради.” Тилинг , қўлинг , оёғинг эвазига яна шунча минглаб дирҳамга эришасан деса, ҳаммасига ночор инсон яна ўша жавобни такрорлайди. Шунда донишманд шунча миқдордаги дирҳамдан қадрлироқ неъматларга эга бўлиб туриб нолигани уялмайсанми ?.

Дарҳақиқат инсон ўзидаги кўп нарсани қадрига етмайди, улар инсон учун неъмат  қилиб берилганини англаб эта олмайди. Бу ҳол бор неъматни заволига сабаб бўлади, касбу коридан, рўзғоридан файзу-баракани кетишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз “Ким жони тинч, бир кунга етарли таоми бўлгани ҳолда тонг оттирган бўлса, ана шу одамда дунё яхшиликлари жам бўлибди” деганлар (Термизий ривояти)

Ҳаётда инсон икки дунёсини обод, оиласини тинч бўлишини, пешона тери билан топканида барака бўлишини, ишлари ўнгидан келиб ривожли бўлишини, эзгу мақсадлари амалга ошишини истайди. Бу ниятлари амалга ошиши учун энг аввало шукрли бўлишимиз талаб этилади  

Демоқчи бўлганимиз, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, халқимизнинг фаровонлиги бунданда зиёда бўлиши учун, юртимиздаги  тинчлик ва осойишталикни, дастурхонларимиздаги тўкинликни, халқимизни фаровон ҳаётини бебахо неъмат эканлигини англаб етиб, унинг қадрига етайлик, Яратгандан зиёда этишини тилайлик. Шукроналик хисси билан яшайлик.


Мухаммадюнус Ахатханов,
 Чортоқ тумани “Алихон” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг