Қоронғи режим
Image
Logo
СИҲАТ - САЛОМАТЛИК ЭНГ КАТТА БОЙЛИК.

СИҲАТ - САЛОМАТЛИК ЭНГ КАТТА БОЙЛИК.

Муқаддас динимизнинг илоҳий таълимотида инсон учун зарур бўлган соғлиқнинг улуғ неъмат эканлиги, унинг қадрига етиш, зарурлиги алоҳида таъкидланган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
яъни: Ибн Аббос розияллоҳу аънҳу ривоят қилиб айтадилар, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Икки неъмат бор, кўпчилик кишилар бу иккисининг қадрига етмайдилар: сиҳат-саломатлик ва хотиржамлик” ( Имом Бухорий ривояти). Дарҳақиқат, сиҳат - саломатлик бунчалик улуғ неъмат бўлишига қарамасдан, унинг қадрига кўпроқ уни йўқотган кишилар етади. Шунинг учун араб мақолларининг бирида айтилади.

яъни: " Саломатлик соғлом кишиларнинг бошидаги тождир, уни эса фақат беморларгина кўради".
1 декабрь куни дунё бўйича халқаро ОИТСга қарши кураш куни деб белгиланган. Маълумки, бу касаллик инсон организмидаги касалликка қарши курашувчанлик қобиляти (иммунитет)нинг йўқолиши билан боғлиқ бўлиб, ҳозирги кунда бу касалликнинг давосини топиш устида мутахассислар изланишлар олиб бормоқдалар.

Ҳозирги кунда ОИТС деган касалликнинг асл пайдо бўлиши ва тарқалиш сабаби фаҳшу мункар ишларга ружу қўйиш, ор - номус, ибо - ҳаё, иффат каби фазилатларни унитиб, разолат йўлига ўтиш эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан, аждодларимиз ҳатто эшитмаган бундай офатдан сақланишимиз учун миллий ва диний қадриятларимизга риоя қилишимиз ҳам муҳим ўрин тутади.

Инсон сиҳат - саломатлиги ва ақлига зарар келтирадиган гиёҳвандлик, ичкиликбозлик каби иллатлардан сақланмоқлиги лозим. Ҳозирда гиёҳвандлик инсонга ҳар томонлама зарар беришини Ғарб ва Шарқ табиб-докторлари бир овоздан тасдиқлаганлар.
Инсон ҳаёти, айниқса, ёшларимиз келажагига раҳна солиши мумкин бўлган, гиёҳвандлик, ичкиликбозликга қарши курашиш Ватанимизнинг ҳар бир онгли фуқароси, қолаверса ҳар биримизнинг муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади. Зеро, жамият ҳаётида мавжуд зарарли иллатларни йўқ қилиш ва унинг олдини олиш ҳар бир мўмин - мусулмоннинг шарафли бурчидир.

Саломатлик Аллох Таолонинг улуғ неъмати экан, биз бандалар унинг шукронасини адо этмоғимиз, лозимдир.


Наманган шаҳар “Шайх Эшон” жоме
масжиди имом хатиби
Турғунов Маъсумхон.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг