Қоронғи режим
Image
Logo
СОХТА САЛАФИЙЛАР КИМЛАР?

СОХТА САЛАФИЙЛАР КИМЛАР?

Ҳозирги кунда инсонларни туғилиб-ўсган Ватанига ҳиёнат қилишга чақираётган, мусулмонлар ўртасида ихтилоф ва бўлиниш келтириб чиқараётган бузғунчи оқимлар жуда кўп. Ана шундай оқимлардан бири сохта салафийлардир. Сохта салафийлар Ислом дини аҳком ва фатволарини ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилади. Бу оқим аъзолари ўн тўрт асрдан буён Исломнинг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга кўр-кўрона қарши чиқади.

Сохта салафийларнинг динимиз асосларини бузишда изчил ҳаракатларини алоҳида қайд этиш лозим. Сохта салафийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, саҳобалар ҳамда азиз-авлиёларнинг қабрларини зиёрат қилиш каби Ислом шариати жоиз деб билган амалларни бажарадиган мусулмонларни куфр ва ширкда айб­лашади.

Ўзларини асл Ислом тарафдорлари деб биладиган сохта салафийлар Мадинаи мунавварадаги саҳобаларнинг қабрларини бузиш билан кифояланмай, ҳатто Пайғамбаримизнинг муборак зиёратгоҳларини вайрон қилишга ҳам уриниб кўришган. Сохта салафийлар ке­йинчалик ушбу масалада янада чуқурлашиб, “Қабристонга бориш куфр" деган асоссиз қарашларни илгари суришди.

Сохта салафийларнинг Пайғамбаримизга ҳурматсизлик қилиши, Уларнинг бундай ғайриисломий ёндашуви гўёки “нубувват”,  пайғамбарлик Набий алайҳиссаломнинг фақат сўзи ва амалида намоён бўлган, деган хулосага олиб келади. У зотнинг таналари, яъни жисмларидан фойда йўқ. Чунки Пайғамбар ўлди, унинг жасадидан фойда йўқ. Шу боис сохта салафийлар у зотнинг қабрлари зиёратидан маъни йўқ, деган сохта, асоссиз, бемаъни, мантиқсиз, тутуруқсиз гапларни тарқатишади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом бериш ва у зотнинг қабрларини зиёрат қилиш бахт ва саодатдир. Шу боис бу муборак равзадан йил бўйи Ер юзининг турли бурчакларидан келган мўмин-мусулмонларнинг қадами узилмайди. Набиййи муҳтарам соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин қабрларини зиёрат қилувчи умматларга бундай дея марҳамат қилганлар: “Бирор киши менга салом берса, албатта, Аллоҳ менинг руҳимни қайтариб беради ва мен ўша одамнинг саломига алик оламан” (Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривояти). Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошқа ҳадисда: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”, дедилар (Қози Иёз ривояти). Ваҳоланки, барча диний манбаларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аждодлари ҳурматга сазовор ва юксак фазилатларга эга инсонлар бўлгани қайд этилган.

Жобирхон Рашидов,
Мингбулоқ тумани “
Мулла Тожи Ахмад” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг