Қоронғи режим
Image
Logo
СУВ - БУ “ОБИ-ҲАЁТ”

СУВ - БУ “ОБИ-ҲАЁТ”

“Оби-ҳаёт” деб аталмиш сувнинг азизлиги ва уни исроф қилишнинг гуноҳ эканини барчаммиз яхши баламиз. Аллоҳ таоло Ерни яшашга қулай қилиб яратгани баробарида, унда сувларни оқизиб қўйди, турли ўт-ўлан, дов-дарахтларни ҳам ўстириб қўйди. Қуръони каримнинг кўпгина сураларида Аллоҳ таоло инсонларга ато этган неъматларини эслатар экан, сувни ҳам алоҳида зикр қилади.

Яъни: “Сизлар ўзларингиз ичаётган сувни ( ўйлаб ) кўрдингизми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки биз ёғдирувчимизми? Агар биз хохласак, уни шўр ва аччиқ қилиб қўйган бўлар эдик. Бас, Шу оби ҳаёт учун ҳам шукр қилмайсизми? (Воқеа сураси 68-70- оятлар ).

Сувни тежаш ҳақида хадиси шарифда шундай келади.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан Саъд розияллоҳу анҳу таҳорат қилаётганларида “Эй Саъд бу исроф нимаси”,- дедилар. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу: Таҳоратда ҳам исроф қилиш борми?,  дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ҳа, агарчи оқиб турган дарёнинг бўйида турган бўлсанг ҳам,”- дедилар.

Бугунги кунда мусулмонлар орасида Аллоҳ таоло  ўзлари ато этган турли неъматлар қатори сувни ҳам исроф қилаётган, бу бебаҳо неъматга бепарво муносабатда бўлаётган кишиларни ҳам борлиги ачинарли хол. Ҳаётиммиз учун энг зарур неъмат бўлган сувни исрофи ҳаммасидан ошиб тушяпти. Сувни исроф бўлишига йўл қўймай, уни тежаб - тергаб ишлатайлик.

Азиз фарзандларимизга ҳам сувни исроф қилмасликни ўргатайлик. Бир дона носоз жўмракдан томчилаётган сув бир соатда қанча бўлишини яхши тасаввур қиламиз.

Хозир жаҳонда ичимлик суви муаммоси биринчи даражали муаммолардан бўлиб турибди.

Айни пайтда дунёда бир миллиарддан ортиқ киши тоза ичимлик сувига муҳтож.

Шунинг учун сувни исроф қилмаслик барчаммизнинг бурч ва вазифамиз эканлигини асло унутмайлик.

Мутахасислар фикрича инсон таомсиз бир икки хафтагача яшаши мумкиндир, аммо сувсиз уч кунга ҳам чидай олмайди. Одам танасидаги  сув агар ўн беш фоизга камайса, у халок бўлади. Инсон танасининг аксар қисми сувдан иборатдир.

Бугунги кунда барча инсонлар аввало тоза сув истеъмол қилиб саломатликларини мухофаза этишлари нақадар долзарб эканлигини чуқур хис этишлари лозим: Шу билан бирга Аллоҳ таолонинг буюк неъмати бўлмиш сувни тоза сақлаш, тежаб ишлатиш ва истеъмолда меъёрига риоя қилишлари керак.

Маъсумхон Турғунов,
Наманган шаҳар “Шайҳ Эшон” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг