
ВАТАНГА БЎЛГАН СЕВГИ.
Табийки инсон қаерда туғилса ўша ер инсон учун қадрли ватан бўлади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.
Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Мадинаи Мунавварага қараб ҳижрат қилиб кетаётганларида орқаларига ўгирилиб, яьни Маккаи Мукарамага қараб: «Агар қавм мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганда ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим»— деганлар. Демак, ватанни севиш инсоннинг фитратида бор нарса.
Ватан манфаатининг бир заррасини ҳам сотиш ҳиёнат. Ватан биз нафас олаётган ҳаво, ватан биз яшаётган замин ватанга муҳаббатни жамлай олган юрак фақат одам боласига хосдир.
Бу азиз мукаррамликни ватанни севмоқ, ватанни қадрламоқ ва равнақи ҳамда шону-шарафи учун хизмат этмоқ каби фазилатларида кўрамиз. Ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббат фазилат фақатгина одам болаларига берилган. Шундай экан Ватан қадрига етмасликни Аллоҳ таолонинг неьматларига ношукурлик, беписандлик, деб баҳолаш мумкин. Ҳайвонлар ҳам ўтлайдиган ўтлоғини бошқа ўтхўр ҳайвонлардан қизғанади. Асалари ҳам ўз уясига бегона арии ва ҳашоратларни киргазмайди. Чумоли ҳам уясининг олдида бир қўриқчи туриб олиб кирган чиққанларни назорат қилади. Чумоли учун ҳам ер остидаги бир парча жой ҳамма нарсадан азиз бўлган ватан. Асалари учун ҳам ўз уяси ўзи учун азиз бўлган ватан.
Аллоҳ таоло яратган маҳлуқотлар ичида энг ақллиси, ер юзасини боғи-бўстон қиладигани бу ҳазрати инсон бўлади. Шу ҳазрати инсон ичида чумоличалик ватанни сева олмайдиган инсонлар ҳам бор. Ватанни севайлик, ватан тўғрисида оғиз кўпиртириш эмас Ватанни севиш, ҳаммамиз ўз касбимизга сидқу-дилдан ёндашиб ҳалол-пок бўлиб Ватан учун хизматимиз шу бизнинг Ватан равнақи учун тараққиёти учун, гуллаб яшнаши учун қўшган ката ҳиссамиз бўлади.
Хурматали Нортиллаев,
Чуст туман “Эшон Суфи бобо” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022