Қоронғи режим
Image
Logo
ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ – ДИНИЙ ЭРКИНЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ – ДИНИЙ ЭРКИНЛИГИМИЗ КАФОЛАТИ

Тараққиётимизнинг янги босқичида мамлакатда ислом дини равнақи йўлида кенг имкониятлар очилди. Барча соҳалар қатори диний-маърифий соҳада ҳам катта ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Янгитаҳрирдаги “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун ҳам анашундай ислоҳотларнинг давоми десак муболаға бўлмайди. Ушбу Қонун диний соҳадаги ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш нуқтаи назаридан  ўта аҳамиятга молик эди.

1998 йилда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун жадал ривожланиб бораётган замон талабида ўзгариш бўлишини кутарди. Сабаби, бу тўғрисида кўп мурожаат ва таклифлар бериб келинишлиги барчага сир эмас.

Янги Қонун билан танишар эканмиз, ушбу Қонун айни муаммонинг ечимига сабаб бўлади деб ўйлаймиз. Аҳолимиз қанча кўпайса, ўсиши ривожланса, улардаги онг-шуур ўзгариб бориши, қонун тизимларини ўзгаришини ҳам тақозо этарди.

Ушбу қонун ҳақида гап кетганда, аввало, уни ишлаб чиқишда Ўзбекистон халқининг кўп асрлик ўзига хос тарихи, миллий анъана ва қадриятлари инобатга олинганини алоҳида қайд этиш ўринли.

Қонунни тайёрлашда шу борадаги халқаро меъёр ва талаблар, биринчи навбатда, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг умумий тартибдаги шарҳлари пухта ўрганилиб, улардаги асосий қоида ва тамойиллар инобатга олинлиги диққатга сазовор.

Янги Қонундаги биргина диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун талаб қилинадиган шахслар сони 100 тадан 50 тагача қисқартирилганлиги айни муддао бўлди десак, муболаға бўлмайди. Чунки қайсидир динга мансуб диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишда 100 нафар шахсга мурожаат қилинар эди, ўзи мавжуд бўлмаган ташкилотга розилигини олиш лозим бўлар эди. Энди бу муаммо ўз-ўзидан аризачилар сонини камайтириш билан ечимини топди.

Амалдагиқонунчилик ҳужжатларида “ибодат либоси” тушунчасининг ҳуқуқий таърифи мавжуд эмаслиги сабабли жамоат жойларида ибодат либосида юришга тақиқ янги Қонундан чиқариб ташланди.

Шунингдек,Қонунда диний соҳадаги қонун ҳужжатларида қўлланиладиган асосий атама ва тушунчаларга таърифлар келтирилди, улар аниқ ва равшан тарзда баён этилди.

Мазкур Қонун диний бағрикенглик ва конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, диннинг асл моҳиятини англашга, бузғунчи ғояларга қарши иммунитет ҳосил қилишга, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшадидея оламиз.

Янги қабул қилинган Қонун билан белгилаб қўйилаётган виждон эркинлигини таъминлаш соҳасидаги асосий устуворликлар дунёвий давлатчилик тамойилини кафолатлаш,аҳоли онги ва қалбига ёт ғояларнинг сингдирилишига қарши маърифат йўли билан курашишни назарда тутади.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу Қонун юртимиздаги ҳозирги диний вазиятнинг ўзига хос хусусиятларини теранлаштиради, барқарорлаштиради дейишимиз жоиз бўлади.

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг