
“ВИЛОЯТИМИЗГА РИЗҚ ТЎЛДИ”
Аллоҳ таоло инсон тириклигини ҳалол ризқ топиш йўлидаги саъю-харакатга боғлади ва унга Ўзининг беҳисоб неъматларини ато қилди.
Биз бу неъматларда ўзларимиз сезмаган ҳолда ғарқ бўлиб яшаймиз. Танимиз сиҳат, эл-юртимиз тинч-омон, оиламиз файз ва баракотда. Юқорида зикр қилинган неъматлар муқаддаси, мубораги оби ҳаёт – сувдан кейинги ўринда турувчи, дастурхонимиз кўрки бўлмиш неъмат буғдой нонидир. Буғдойни ерга қадаб хосил қилиб етиштиришда қишлоқларда кунни тунга улаб меҳнат қилаётган бободеҳқонларимизнинг хизмати жуда катта.
Буғдой ризқини Одам алайҳиссалом бобомиз истеъмол қилдилар. Шу билан бир қаторда фарзандларга ҳам бу олий ризқни истеъмол қилиш суннати насиб бўлди.
Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бу суннатни давомчиси сифатида ўзлари истеъмол қилдилар ва умматга унинг истеъмол одобини таълим бериб, “Нон, гўшт ва хурмо таомларига қўл узатсаларингиз бисмиллоҳ ва ало баракатиллоҳ деб истеъмол қилинглар” деб марҳамат қилдилар. Демак, бу табаррук ризқда жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолони номи ва баракотини сўрашликни маълум қилмоқдалар. Истеъмолчига юқоридаги таомлар муқаддаслигини, табарруклигини ҳаётимиз баракотига воситачи эканлигини кўрсатиб бердилар.
Яна бир ҳадисларида Абу Сакина розийаллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтадилар: “Нонни эъзозланглар, нонни Аллоҳ эъзозлаган”. Бу билан истеъмол қилаётган ризқимиз бўлган буғдой маҳсулотини эъзозлаш, ардоқлаш кичик бўлагини ҳам хорламасликка буюрдилар.
Фурсатдан фойдаланиб, бутун вилоятимиз қишлоқ хўжалиги ходимларини чин қалбимдан табриклаб, энг эзгу ва самимий тилакларимизни билдирамиз.
Бобо деҳқонларнинг фидокорона меҳнатлари самарасини ҳар куни ўз дастурхонида кўрадиган халқимиз бу йилги мавсум мураккаб кечганини яхши билади. Ҳақиқатан ҳам, баҳорнинг инжиқликлари қишлоқ хўжалиги ходимларини яна бир бор жиддий синовдан ўтказди.
Ана шундай қийинчиликларга қарамасдан, вилоятмизнинг ғалла режаси бажарилди. Бу, йил давомида қилган мардона меҳнат маҳсулидир.
Мана шу қутлуғ кунда барча қишлоқ хўжалиги ходимларига ўз номимиздан, қолаверса вилоятдаги диний соҳа ходимлари номидан катта раҳматлар айтиб, чин қалбимиздан миннатдорлик билдирамиз.
Деҳқончиликларга бош бўлиб турган туман ва вилоят раҳбарларига ўз миннатдорлигимизни изҳор қиламиз.
Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022