Қоронғи режим
Image
Logo
Ягона мақсад халқ манфаати ва фаровонлигидир.

Ягона мақсад халқ манфаати ва фаровонлигидир.

Ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган ери бу унинг жонажон Ватани бўлади, дейилади, қайсидир маънода бу сўз тўғри, аммо энг тўғрироғи Ватан бу энг аввало ота-боболарининг покиза хоклари ила шарафланган юртдир. Бўлмаса, хорижда туғилган ўзбеклар “Ватан!” дея Ўзбекистонга интилмас эдилар. Ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббат фазилати фақатгина Одам болаларига берилган. Шундай экан, Ватан қадрига етмаслик, уни ардоқламаслик, энг аввало Аллоҳ берган неъматларига ношукрлик, беписандлик ва одамий фазилатларидан чиқишликдир.

Буюк саркарда ва давлат арбоби  Бобур Мирзонинг вафотлари яқин қолганда. Шундай васият қилдилар. “Мен вафот этганимдан кейин мени қабримни Ватанимга яқин бўлган бирор тоққа кўминглар, чунки Она юртимнинг шамоли ҳеч бўлмаганда қабримнинг устидан эсиб турсин ва яна иложи борича Андижондан бир сиқим тупроқ олиб келинг-да, қабрим узра сепинг, тоинки Ватаним тупроғи кўзимга тўтиё бўлсин”. Мана шу васиятга кўра у кишининг набираларидан бири Агра шаҳридан Қобул адирларининг бирига олиб келиб кўмади.

Ватан тараққиёти ҳавойи тушунча эмас, балки аниқ бир ҳаракатдир, бу ҳаракатнинг асоси ҳар бир одамнинг ташаббусидан бошланади. Яъни ҳар бир инсон ўзининг юртидан чиққан маҳсулотни сотиб олишлиги, мамлакат ривожи учун бир заррадек кўринсада, бироқ ана ўша зарралардан тараққиёт бошланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи валлам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб борганларидан сўнг туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб: “Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим”, деганлар.  Демак, ватанни севиш, туғилиб ўсган ердаги бор нарсаларни ардоқлаш, узоққа борилганда соғиниб яшаш ҳар бир кишида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғулардир.

 “Ватанни севиш иймондандир” деган ҳикматли сўз нақадар тўғри эканлигини юқоридаги ҳадиси шариф  бизларга яққол намоён қилди. Ватанга меҳр иймондан, иймонсиз одам Ватанини сева олмайди.

Бугун  юртимиз тараққиёт бобида жадаллик билан ўсиб бормоқдаки айниқса иқтисодий соҳани таъкидламасликни иложи йўқ. Юртбошимизни ҳар бир нуқларида иқтисодни ривожлантириш халқ иқтисодини яхшилаш борасида таъкидлаганликлари бежиз эмас. Ягона мақсад халқ манфиати ва фаровонлигидир. 

“Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жаноза келтирилди. Бир пайт ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қараб дедилар: “Ё Расулаллоҳ, унга намоз ўқиманг, чунки у фосиқ киши эди”, дедилар. Сўнгра Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга юзланиб сўрадилар: “Сизлардан бирортангиз бу мусулмоннинг Исломий хайрли ишини кўрганмисизлар?” Жамоат орасидан бир киши туриб деди: “Ҳа, Эй Расулуллоҳ, бир кеча чегарада у мен билан бирга Аллоҳ йўлида мусулмонларни душманлардан қўриқлаб чиққан эдик”. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша одам билан бирга маййитни қабрга қўйдилар. Уни атрофига муборак қўллари билан тупроқ сепиб маййитга қараб дедилар: Албатта сени ўртоқларинг сени дўзахий деб ўйлаяптилар, аммо мен гувоҳлик бераманки, сен албатта жаннатийсан”. Расулуллоҳ ўринларидан туриб: “Эй Умар, сен одамлар вафот этганидан кейин ҳечам уларнинг ёмон амалларини эслама, балки хайрли ишларини гапир”.

Бу ҳадисдан билинадики қайси бир инсон халқ манфаати фаровонлигини ўйлаб қандай амал қилса Аллоҳ у инсонни икки дунёда яхшиликларга етказади.

Ботиров Баҳодир,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг