
Янгиқўрғон туманидаги масжиднинг янги биносига тамал тоши қўйилди
Бугун, 23 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Наманган вилоят вакили, вилоят бош имом-хатиби Янгиқўрғон туманида жойлашган “Шохўжабой” жоме масжидининг янги биноси пойдеворига тамал тоши қўйиб бериш тадбирида иштирок этдилар.
Вилоят бош имом-хатиби ушбу жоме масжидга ташрифлари чоғида масжид аҳли билан учрашиб, сўнгги йилларда тараққиётимизнинг янги босқичида мамлакатимизда ислом дини равнақи йўлида кенг имкониятлар яратилаётгани, диний-маърифий соҳада талайгина ислоҳотлар амалга оширилаётгани тўғрисида сўз юритди.
Шунингдек, олиб борилаётган қурилиш ишларини замонавийлик ва миллийликка уйғун ҳолда олиб бориш, атрофларини обод ва кўркам этишга алоҳида урғу қаратиш борасидаги муҳим тавсиялар берилди.
Тамал тоши қўйилган ушбу жоме масжиди барпо этилишига жуда катта ҳисса қўшаётган масжид имомлари, мутаваллилари, фаоллари ҳамда қурувчи-муҳандислар, саховатпеша мурувватли инсонларнинг ҳаққиларига ва уларнинг ўтган марҳумларининг руҳи покига Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб дуои хайрлар қилдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
матбуот хизмати



Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022