
Муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламолар Андижонга борди
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги уламолар Андижон вилоятига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг Muslim.uz порталида маълум қилинди.
Ташриф давомида юртимиз уламолари иштирокида жомеъ масжидлар, маҳалла гузарлари, олис ва чекка ҳудудларда кенг жамоатчилик билан маънавий-маърифий учрашувлар, аҳоли вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар ўтказилиши ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш каби хайрли ишлар кўзда тутилган.
Мазкур тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Шоазим Миноваров, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022