Қоронғи режим
Image
Logo
НАМАНГАНГА НУР ТЎКИЛДИ

НАМАНГАНГА НУР ТЎКИЛДИ

Дунёда инсониятнинг ардоғида бўлган ўсимлик бу гул саналади. Ўсимликнинг сонини чеклови йўқ. Лекин, юртимизда 4230 дан ортиқ гулловчи ўсимлик олами мавжуд. Бунинг 570 тасида дориворлик хусусияти аниқланган. Буларнинг ҳар бирида ўзига хос гуллари бўлиб, бу унинг мева манбаси ҳисобланади. Ўзидан уруғ қолдириш учун ҳар бир гул дунёга мевасини қолдиради. Азалдан бизнинг юртларимизда гулга бўлган муҳаббат ардоқланади ва севинч рамзи саналади.

Гулнинг она тилимизда гулбарг, гулгун, яъни гулранг, пушти, қизил турлари, гулъузар, гулчеҳра каби сўзлар билан таърифланади. Гулнинг яшаш масканини эса, алоҳида ном билан гулшан, гулзор, чамангул каби сифатлар билан ифода этилади. Гул ўзи – ёпиқ уруғли ўсимликларнинг генератив органи. Гулнинг ўсиши чекланган, шақли ўзгарган новда ҳисобланади. Гуллар гулбанд, косачабарглар, тожбарглар, чангчилар ва уруғчидан ташкил топган.

Одатда гулни ташқи ва ички хоналарда парвариш қилинади ҳамда ундан фойдаланилади. Чаман гулларни кўз билан томоша қилиб, қалб ором олади. Чаманзорнинг бўйидан муаттар хушбўйликдан киши ҳидлаб, бутун аъзоси роҳат олади.

Бутун дунё табиблари гулнинг шарбатидан ёки ўзидан  тиббиётда малҳам сифатида беморларни даволаб, донғилари дунёга таралган. Гул инсоннинг роҳати, танасининг раҳмати, кўзининг қувончи, қалбининг сурури, ҳаётининг файзи дея улуғланади.

Абу Айюб розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Тўрт нарса Пайғамбарларнинг суннатларидандир: ҳаё, хушбўй нарса сепмоқлиқ, мисвок ва оила қуриш”, деганлар. (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоятлари). Демакхушбўйлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни табиатлари эди.

Бугун ким хушбўйликни хуш кўрса, албатта, у ҳазратнинг табиатларини хуш кўрган бўлади. Шу боис, бизнинг аждодларимиз яшаш ўринлардан ташқари жойларда боғларни ташкил қилиб, уни парвариш қилганлар. Гулларни севиб ардоқлаганлар. Албатта, бунда бир ҳикмат, у ҳам бўлса, инсоннинг ташқи ва сири ҳам бир хил бўлишга чорловчи тимсол ётади. У эса тинчлик-осойишталик, ором ва роҳат инсоннинг табиати бўлишликка ундайди.

Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким менинг табиатимни яхши кўрса, суннатимга эргашсин, албатта, никоҳ менинг суннатимдандир” деганлар. (Имом Байҳақий ривояти).

Биз бугун Наманган аҳли ўзимизнинг аждодларимиздан бизларга мерос бўлиб келаётган тинчлик-осойишталик ором ва роҳатнинг рамзи бўлмиш гулдек сокинлик табиатини дунёга таратмоқдамиз. Шаҳримизда гулларни барчага намоён этиб, меҳнатимизнинг сурурига чўммоқдамиз.

Дарҳақиқат, гул кишига меҳнат қилиб роҳат кўришликни ўргатади. Ширин бўй таратган ўсимликни эъзоз қилиб, эъзоз кўришликни умид қилади. Ҳаёт лаззатини кўзи билан томоша қилиб, қалби билан ором олишини шакллантиради. Муаттар ҳид ҳаммани қувончга тўлғазади. Чаманга бурканган манзара эса, кишининг қалбига ҳаётининг муҳаббатини солади. Келажагига ишониб завқланишни илхом этади. Бу бўлса, инсониятни бугунги кундан рози қилиб, эртанги кунда яна меҳнати эвазига гўзал ҳолатда яшашликни қалбига солади.

Илоҳим, гуллар сайли ҳаммамизнинг қалбимизга ором бериб, дилимизга яхши умидлар бахшида қилсин. Ярим асрдан кўп давом этиб келаётган халқимизнинг гулга бўлган муҳаббати асрлар бўйи давом этишини Аллоҳим насиб айласин! Шаҳримизнинг гулларга бурканиши барчамизга муборак бўлсин! 

Абдуҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг