Қоронғи режим
Image
Logo

СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ ИДДАОЛАРИДАН БИРИ

СОХТА САЛАФИЙЛАРНИНГ ИДДАОЛАРИДАН БИРИ

  Аллоҳ ягона ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг элчиси эканига иймон келтирган хар  қандай  киши  мўъмин хисобланади.  Мотуридий  таълимотига кўра, иймоннинг шарти тавҳидни тил билан иқрор қилиб, қалб  билан тасдиқлашдир холос.  Инсоннинг иймонини ўлчаш, уни мусулмон ёки кофирлигини аниқлаш  ҳукми хеч кимга берилмаган. Чунки иймон инсон қалбида бўлади. Қалб эса фақат Аллохнинг хукмидадир. Шунга кўра бир инсонни қалби борасида Аллох таолонинг ўзи хукм чикаради.

 Тарих турли диний-экстремистик оқимлар куфр масаласида исломнинг моҳиятига зид иддаолар билан қарши  чиққанидан гувоҳлик беради. Бугунги кунда сохта салафийлар ҳам ана шу йўлдан бормоқда. Хусусан, улар амални имоннинг жузъи (бир қисми), деб билган холда ислом арконларини тўлиқ бажармаган, уларни тарк этган ёки гуноҳи кабирага кўл урган мусулмонларни кофир, деб эълон қилмоқда. Ваҳоланки, мазҳаббошимиз Абу Ханифа розияллоҳу анҳунинг «ал-Фикҳул-акбар» номли китобларида гуноҳи кабирани ҳалол деб эътиқод қилмай амалга оширган  мусулмон кофир эмас, балки осий ва гуноҳкор бўлиб, мўъминлигича қолаверади деган мазмундаги сўзлари бор. Шунга кўра, ширкдан ташқари ҳар қандай гуноҳ қилган инсон «кофир» ҳисобланмайди.

   Шундан келиб чиқиб, қалбида заррача иймони бор  одамни куфрда  айблайдиган шахснинг ўзи диндан чиқиши  мўътабар манбаларда асослаб  берилган. Жумладан, ўзидан  бошқаларни кофирликда  айблашнинг ислом  дини таълимотига зид экани ҳадисларда ҳам муфассал баён қилинган.

   Имом Абу Довуд ривоят қилган ҳадисда Пайгамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ла илаҳа иллаллоҳ деган одамни унинг гуноҳи туфайли «кофир» демаймиз ва амали боис исломдан чиқармаймиз», бошқа бир ҳадисда эса «Кимки мўъмин кишини «кофирсан» деб ҳақоратласа, гуёки унинг қонини тўкканчалик гуноҳ қилган бўлади», деб кўрсатма берганлари доим фикримиз исботи бўла олади.

       Кайд этилган масалага уламолар  асарларида ҳам алоҳида эътибор  берилганини эътироф этиш  зарур.  Хусусан, машхур уламолардан Абул Изз ал-Ханафий  «Шарҳу Акоидатут-Таҳовия» рисоласида «Аҳли қиблалардан бирортасини гунохи туфайли кофир қилмаймиз», шунингдек, яна бир машхур ҳанафий уламоларидан бўлган Ибн Нажм «Агар кофир дейиш учун тўксон туққизта далил бўлса-ю, кофир демаслик учун биргина далил бўлса, тўксон туққизни кўйиб, ўша бир далилни олиш керак», деб таъкидлаганлар.

Хайруллоҳ Муродшоев,
Янгиқўрғон тумани “Қаюм ота” жоме
масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг