ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШИШ ДАВЛАТИМИЗНИНГ ИНСОНПАРВАРЛИК СИЁСАТИ

Ўтмишдан маълумки, ҳар бир инсон қалбида ўз юртига садоқат, фидоий бўлиш туйғуси ватанпарварликнинг олий нишонаси ҳисобланади. Зеро, инсон учун энг азиз ва муқаддас бўлган Ватанни ҳимоя этиш, уни севиш ва эъзозлаш ҳар бир инсондан буюк маънавий жасоратни талаб этади. Инсон маънавиятга қарши қаратилган жаҳолат ғафлатга, лоқайдлик эса бепарволикка гирифтор этади. Натижада, мазкур ҳолат инсонни ватан тақдирига нисбатан дахлдорлик туйғусини йўқотиш орқали уни маънавиятини сўндиришга замин яратади. Мазкур ҳолат, ўз навбатида ҳар қандай миллат, халқни ўз тақдирига рахна солувчи таҳдидларга нисбатан мунтазам огоҳ, сезгир ва ҳушёр бўлишга ҳамда уларга қарши маърифат ва маънавият билан жавоб бериш борасида жиддий фикрлашни тақозо этмоқда. Барчамизга яхши маълумки, ҳозирги кунда дунё шиддат билан ўзгариб, инсониятнинг тақдири ва келажагига таҳдид солаётган хавф-хатарлар кучайиб, дунё миқёсида шафқатсиз рақобат, турли зиддият ва қарама-қаршиликлар тобора авж олмоқда.
Бугунги кунда глобаллашувнинг шиддатли тус олиши дунё миқёсида ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг тобора авжига чиқишига замин яратмоқда. Мана шундай бир шароитда тинчлик, барқарорликни сақлашда маънавият ва маърифатга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда фикр юритганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёев қайд этганидек: «Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни, албатта, яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир. Мана шундай қараш бутун халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан кенг ва қизғин қўллаб-қувватланаётгани маънавий тарбиянинг нақадар долзарб аҳамиятга эга эканини кўрсатади». Бинобарин, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мана шундай масалаларга алоҳида эътибор қаратилар экан, бугунги кунда дунё миқёсида вужудга келаётган янги таҳдид ва хавфлар пайдо бўлаётган бугунги кунда жамиятимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, маънавият ва маърифатга эътибор қаратиш долзарб аҳамият касб этаётганлиги тобора ойдинлашмоқда. Зеро, миллатимиз ва халқимиз менталитетини ўзида намоён этувчи буюк маънавиятимизни асраш халқимиз тақдири ва келажаги, ҳаёт-мамотимиз вазифаси эканлигини англаш ўта муҳим вазифадир.
Глобаллашув даврида дунёда вужудга келаётган таҳликали вазият тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Дунё миқёсида кескин ғоявий курашларнинг авж олиши, турли мафкуралар тўқнашуви, демократия ёки турли диний таълимотлар шиорлари билан «чиройли» ниқобланган ёвуз ғояларни сингдиришга интилиш тобора кучайиб бормоқда. Хусусан, дунё хавфсизлиги ва барқарорлигига жиддий рахна солишга интилаётган экстремизм, терроризм, ақидапарастлик, гиёҳвандлик каби таҳдидларнинг мавжудлиги жиддий фикрлашни талаб этмоқда. Бу борада, дунё миқёсида вужудга келаётган таҳликали вазиятлар кучайиб бораётган хавф – хатарлар, қонли тўқнашувлар, сиёсий ва иқтисодий қарама – қаршиликлар, терроризм, радикализмнинг тобора авж олиши тинчлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солаётганлиги тобора ойдинлашмоқда. Шу ўринда, терроризм ҳақида сўз юритсак, бу иллат бир сиёсий атама сифатида, қурол сотиш, наркобизнесни ривожлантириш, конституцион тузумларни ағдариш каби тубан мақсадларни ўзида намоён этади. Терроризм доим диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва ахлоқий фазилатларга қарши ишлатилганлиги боис энг оғир ва ваҳшиёна жиноят ҳисобланади. Мазкур иллат, дин, миллат, элат ва чегара танламаслиги бу борада вазиятни ниҳоятда жиддий эканлигини англатади. Терроризмнинг жирканч башараси дунёнинг турли нуқталарида содир этилаётган қўпорувчилик ва хунрезлик воқеаларида яққол намоён бўлмоқда.
Абдуғаффор Нишонов
Поп тумани "Сой" жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022