Қоронғи режим
Image
Logo
Ақиқа ҳам боланинг Ота-онадаги ҳақи.

Ақиқа ҳам боланинг Ота-онадаги ҳақи.

Фарзанд кўрган ота зиммасида, агар қодир бўлса ақиқа қилиш бурчи бор. Ақиқа ҳам боланинг ота-онадаги ҳақи саналади. Жонлиқ сўйиб зиёфат қилинганда, қариндошлар ва оиланинг энг яқинлари жам бўлади. Борди-келди ришталари мустаҳкамланади. Фарзанд ҳаққига дуолар бўлади. Ақиқанинг фарзанд туғилганининг еттинчи, ўн тўрт ва йигирма биринчи кунлари қилингани мустахабдир имкони бўлмаса, кечиктириш ҳам мумкин. Аллоҳ таоло марҳамат қилади ва динда сизларга бирорхараж (қийинчлик) қилмади (ҳаж сураси 78 оят)

Ақиқа луғатда “ёрмоқ” маъносини англатиб, аслида янги туғилган боланинг сочига нисбатан қўлланган. Шаърий истилоҳда эса: “Ақиқа-ният ва махсус шартлар билан, Аллоҳ таолога шукр сифатида, фарзанд номидан сўйилган жонлиқдир”.

Шаърий таълимотларда таваллудининг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумушдан садақа қилмоқ тавсия қилинади. Соғ бошдан ажратиб олинганлиги учун бу маросим учун бу маросим “ақиқа” дейилади ўша муносабати ила сўйиладиган қўй ҳам “ақиқа” дейилади.

Ақиқани Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васалламнинг) ўзлари қилганлар. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Набий (алайҳис салом) Ҳасан ва Ҳусан (розияллоҳу анҳу)ларга биттадан қўчқор сўйиб, ақиқа қилдилар ( сунан эгалари ривоят қилишган).

Имон Ҳасан билан укалари имон Ҳусайннинг ораларида ўн бир ой фарқ бўлган.

Ушбу ҳадиси шарифдан ўғил болага, албатта иккита қўй сўйиб, ақиқа қилиш шарт эмаслиги, битта қўй сўйса ҳам бўлавериши келиб чиқмоқда. Чунки росулуллоҳ (алайҳис салом)нинг ўз набираларига биттадан қўчқор сўйганлари шуни кўрсатади.

Салмон ибн Омир Зоббий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Росуллуллоҳ (алайҳис салом) “Фарзандга ақиқа қилиш бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг дедилар .

Албатта бир фарзанднинг дунёга келиши катта бир ходиса. Фақат доимий такрорланиб турганлиги учун унга аҳамият берилмади холос. Бўлмаса бир боланинг эсон-омон онаси ҳам соғ-саломат қолиб, туғилиши буюк ҳодиса. Мусулмонлар орасига янги бир аъзонинг қўшилиши онасининг соғ қолиши шарафига Аллоҳ таолога ҳар қанча шукр қилинса, ҳар қанча ҳайр-садақа қилинса, шунча оз.

Шу билан бирга, ўғил болага ҳам битта қўй сўйиш кўпроқ жорий бўлган. Аввал кўриб ўтганимиздек Росулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг ўзлари ҳам набиралари имом ҳасан ва имом хусанй ва имом хусайн (розияллоҳу анҳу)ларга биттадан қўй сўйганлар. Шунинг учун ўғил болага битта қўй сўйганлар бу ҳадис билан танишиб ҳайрон бўлмасликлари керак.

Ақиқа маросими учун сўйиладиган мол қурбонликка сўйиладиган молларга ўхшаб бенуқсон бўлиши, соғлом бақувват аъзолари бут бўлиши лозим.

Ақиқага сўйиладиган хайвоннинг гўшти фақир-мискинларга тарқатиб берилса мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек у гўштдан қўни-қўшни ва дояга ҳам берилса, яхши бўлади. Пишириб одамларни чорлаб, уларга зиёфат бериш ҳам яхши.

Аллоҳ таоло жонажон юртимиздаги барча ёш авлодимизни ўз панохида асрасин ва келажакда етук инсон бўлиб Ватанимиз ва Ислом динимизга хизмат қиладиган инсонлар бўлишларини Аллоҳ таоло насиб қилсин.

Толибжон Шарипов,
Чортоқ  тумани “Зайд ибн Ҳориса” жоме
 масжиди имом-хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг