Қоронғи режим
Image
Logo
ИСЛОМ-ПОКЛИК ДИНИДИР.

ИСЛОМ-ПОКЛИК ДИНИДИР.

      Шу кунларда дала ва боғларда қизғин меҳнат авжида. Юртдошларимиз халқ фаровонлиги турмуш ободлиги йўлида кечани кеча, кундузни кундуз демай баракали меҳнат қилиб, бу йилги хосилларининг мўл-кўл бўлиши учун тер тўкмоқдалар. Уларнинг халол меҳнатлари, касб-корлари сарамасиз қолмайди. Бугунги баҳор-наврўз кунларини ғанимат билиб кўчат экишлик, турли ҳил зироат экинларини экиш билан бирга теварак-атрофни покизалигига ҳам катта эътибор қаратиш зарур.  Чунки ота боболаримиз поклик борасида барча инсонларга намуна бўлишган. Муқаддас динимиз Ислом-поклик динидир.

     Жаннат макон диёрда яшар эканмиз, ўз ўзидан зиммамизга бир қатор фарзандлик ва фуқаролик бурчлари юкланади. Шу азиз Ватанни асраб авайлаш, қўриқлаш кабилар. Яна шундай бурч ҳам борки, шу диёрнинг ҳар бир ерини азиз билиб, уни дов-дарахтилари, ўсимликлари, ҳайвонот олами қўйинки-бутун табиатни асраб авайлашдир. Минг афсуски, базида ҳамма ҳам бу қоидаларга ҳамма ҳам бирдай амал қилмаётганини гувоҳи бўламиз. Айрим кишиларнинг хали хануз уюм-уюм ахлатларни ариқларга оқизаётгани, чиқиндиларни ҳеч бир истихоласиз сувга улоқтираётгани ачинарли воқеийликдир. Сув ҳам Аллоҳ ато этган неъматлардан эмасми?  Ундан оқилона фойдаланиш, уни тозалигини сақлаш жамиятга улкан фойда келтиришини бир ўйлаб кўрайлик.

   Уйдаги чиқиндиларни кўчага чиқариб, белгиланган жойга олиб бормасдан, йўлда ҳохлаган жойга ташлаб кетувчи бепарво лоқайд кимсалар, халқимизни қахрига учрашдан қўрқишлари керак. Айниқса турли хил касалликлар тарқалишига сабаб бўладиган ахлат ва чиқиндиларни сув манбаларига кўчаларга тўкиб кетиш катта гунох. Муоз ибни Жабал розияллоҳу анҳудан Абу Довуд ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Учта жойга: сув ўзанларига, сер қатнов йўлларга хамда соя салқин ерларга ахлат ташлаб лаънатга қолишдан қўрқинглар- дедилар. Демак ислом дини кўча, йўл, ариқларга ҳар ҳил чиқинди ахлатларни ташлаб нопок қилиш қаттиқ қораланади.

   Бу йилги бахор юртимиз учун баракали бўлиб, халқимиз яхши ниятлар билан қадаган уруғлари сер махсул бўлишини махалларимиз обод ва кўркам хамда барча юртдошларимизни тинч ва омонликда бўлишини яратгандан сўраймиз.      

 

Баҳодир Шарипов,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Чуст туман вакили

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг