ҚАДР КЕЧАСИ МИНГ ОЙДАН ЯХШИДИР

Аввалги ўтган умматларнинг умри узун бўлганидан, улар жуд кўп яхшиликлар қилиб, бисёр ажр-савобга эришганлари тарихдан маълум. Бу ҳолатни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билгач, у зоти бобаракотга умматларининг умри жуда қисқа бўлиб кўринди. Узун умрли умматларга ҳаваслари келиб, умматимнинг умри ҳам уларга ўхшаб узун бўлганида, албатта, булар ҳам кўп яхшиликлар қилиб, кўплаб ютуқларга эришардилар, деб орзу қилганларида, Аллоҳ таоло у зотга Лайлатул қадрни ато қилиб, бу кечада қилинган ибодатларнинг ажр-мукофоти ўтган умматларнинг минг ой давомида қилган ибодатлари савобидан афзалдир, деган. Қадр сурасининг учинчи оятида Аллоҳ Таъоло “Қадр кечаси минг ойдан яхшидир” дейди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар”, деганлар.
Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
1 дақиқаси 58 кундан афзал
1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар”.
Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;
23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси;
29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан – 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси.
Рамазоннинг учинчи даҳаси бошланганда улуғларимиз тавсия қилади. Қуйидаги 3 амални бажаришни:
- Охирги 10 кунда ҳар куни аср намозидан сўнг озгина бўлсада пул эҳсон қилинг.
- Таровеҳ намозидан сўнг уйга борганда икки ракаъат нафл намоз ўқинг.
- Нафл намозидан сўнг Фотиҳа сурасини ва ихлос сурасини уч марта ўқинг.
Агарда охирги 10 кунликда бажарга бу амалларингиз қайси бири қадр кечасига тўғри келса Аллоҳ Таъоло минг ой садақа қилди ва минг ой кечалари нафл намоз ўқиди ва минг ой кечалари Қуръонни хатм қилди деб ёзади ва савобини 700 баробар зиёда ато этади. Аллоҳ ҳаммамизга куч-қувват берсин.
Улуғбек Раҳматуллаев,
Учқўрғон тумани “Абдулҳамид ҳожи Абдураҳмон ўғли”
жоме масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022