РАМАЗОН – САХАВОТ ВА МУРУВВАТ ОЙИ.

Саҳобалар томонидан: “Пайғамбармиз соллалоҳу алайҳи ва саллам энг саховатли киши эдилар. саховатларининг энг чўққиси Рамазонда, Жаброил алайҳиссаламга йўлиққанда бўлар эди”, - деб у зотга таъриф берадилар .
Рамазонда сахийликлари ошиб кетишининг бир сабаби, сахий фаришта Жаброил, энг саховатли Зот ҳузуридан, саховатга буюрган китобни олиб тушар эдилар. Киши ўзининг атрофидагилар хулқи билан таъсирланашига бу бир далилдир. Рамазонда саховатли кишилар билан ҳамроҳ бўлиб бу хислатни ўрганиш лозим. Банда Рамазонда ўзи оч бўлиб садақа қилиш билан, Аллоҳ таоло мақтаган "Ийсор" (ўзидан кўра бошқага раво кўриш) сифатини ўрганади.
Биз мусумонларга саховат кўрсатишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрнак эканликлари, кишиларнинг энг сахийси, карамлиси бўлганлари, у зотдан бирор нарса сўралганида ҳеч қачон “йўқ” демаганлари, қоринлари тўйишига етарли бўлгандан ортиқ нарсани уйларида сақламаганлари, муҳтож ва ночор оилаларга кўмак берганлари ва ўз умматларини ҳам бунга тарғиб этганларини тарихдан яхши биламиз.
Рамазон эса мана шу хислатларнинг барчасини ўргатадиган ойдир! Мўмин Рамазонда биров билан урушмайди, рўзани доимий тутади, очлик нима эканлигини билади ва молиявий ибодат закот ва фитр садақаларни, рўзадор учун ифторлик ва саҳарликка ихтиёрий эҳсонларни қилади.
Обидхон ИКРАМОВ,
Наманган вилоят бош имом-хатибининг
ўринбосари
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022