РАМАЗОНДА ЗАКОТ БЕРИШНИНГ ФАЗИЛАТИ.

Рамазон ойи ҳам кириб келди, хайр-эҳсон, садақот қилиш, закот беришга одатланган кунларимиз ҳам келди. Уламоларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсинки, улар фиқҳий ҳукмларни чиқариб, закотни рамазон ойида беришни тавсия қилганлар. Сабаби эса – рамазон ойида ҳар бир фарз ибодатга етти юз фарз, ҳар бир нафлга эса фарз ибодатининг савоби берилиши ваъда қилинган.
Мусулмон шахс ўлароқ биз ён-атрофдагиларга эътиборли бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олиб, имконимиз бўлса, ёрдам бериб яшашимиз лозим. Хусусан, шу кунларда янада зийрак бўлиб, агар закот адо қиладиган бўлсак, рамазонда адо қилайлик, ниятимиз гўзаллиги ҳамда биродаримиздан ғамхўр бўлганимиз учун закотни рамазонда бериб, олишимиз мумкин. Аниқроғи биродаримизни оч-ночор ҳолатда ташлаб қўймаганимиз учун ҳам улкан ажрга эга бўламиз. Агар закот бериш вожиб бўлмаган бўлса-ку эҳсон қилишга қодир бўлсак, эҳсон қилайлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир мўминнинг хожатини чиқариш – минг кун эътикоф ўтиришдан кўра яхшироқдир”, — деб марҳамат қилганлар, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривояти.
“Ал-фиқҳул ҳанафий фи савбиҳил-жадид” китобининг муаллифи Абдулҳамид Муҳаммад Тоҳмоз раҳимаҳуллоҳ шундай деб марҳамат қиладилар: “Закот — тез беришликка кўра вожиб бўлади. Адо қилиш имкони топилган аввалги вақтидан кечиктирилмайди. Агар икки йил ўтгунича адо қилмаган бўлса, инсон хато қилган бўлади ва гуноҳкор бўлиб қолади. Чунки Аллоҳ таоло закотни фақирга беришга буюришдан мақсади – фақирнинг ҳожатини чиқариш эди, ҳожатни эса тез чиқариш керак. Агар ҳожатни тез чиқаришга кўра вожиб бўлмаган эди, мақсад ҳосил бўлиб қолмас эди”.
Доктор Валиб ибн Абдурраҳмон Фирён шундай дейдилар: “…Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам ҳақларида саҳиҳ хабарларда собит бўлганки, у зот инсонларнинг энг сахийи бўлганлар. Хусусан рамазон ойида янада сахий бўлиб кетар эдилар. Мана шунга кўра закотни ҳам хос равишда рамазон ойида бериш афзал ҳисобланади…
Доктор Иброҳим Хузайрий шундай дейдилар: “Закотни рамазон ойида беришнинг фазли буюкдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорнинг оғзини очирса, (яъни оғзини очишига сабабчи бўлса, таом бериш билан, сув бериш, шароит қилиб бериш билан) унга рўзадорнинг савобидан кам қилинмаган ҳолда рўзадонинг ажрича ажр берилади”, — дедилар. Шунда: “Ё Расулуллоҳ, ҳаммамиз ҳам ифторлик қилиб берадиган нарсага қодир бўлмайди-ку”, — дейишди. Шунда: “Сув аралаштирилган сут билан оғзини очтирганга ҳам Аллоҳ бу ажрни беради”, — дедилар.
Аллоҳ таоло барчамизни ён-атрофдаги инсонлардан хабар олиб, хожатини чиқариб юрадиган муҳсин бандаларидан бўлишимизни насиб қилсин. Рамазонда хайру эхсонга барчамизни қодир қилсин. Тутётган розаларимизни Аллоҳ таоло қабул қилсин.
Хамрақулов Нуриддин,
Учқўрғон туман "Саттибой халфа" жоме
масжиди имом ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022