Қоронғи режим
Image
Logo

ШУКР ҚИЛИШ ҲАМ БИР НЕЪМАТ

ШУКР ҚИЛИШ ҲАМ БИР НЕЪМАТ

       Агар чиндан ҳам сизга кўплаб неъматлар берлганми, билмоқчи бўлсангиз, атрофингиздагиларга боқинг. Шунда сиз неъматлар ичида эканингизни англайсиз.

       Бир олим айтади  Африка давлатларининг бирига сафарга чиқдим. Ўзим билан бир нечта идишчаларда бормоқчи бўлган жойимдаги болаларга бериш учун ширинликлар олдим. Битта идишни қиймати бир ярим дийнорга (яъни ўн беш реял ва дирҳам) етиб бормасди.Кўзлаган қишлоғимизга етиб бордик. Қишлоқ жуда ҳам ночор ҳолатда эди. Мен ширинликларни олиш учун сўмкамни очмоқчи бўлдим. Тўсаттан, атрофимга назар солсам, бутун қишлоқ мен тарафга югуриб келаётганини кўрдим. Аллоҳга қасамки, бу ҳолатни умримни охиригача унута олмасам керак. Бу ҳолат мени дунёга умуман бошқача назар билан қарашга мажбур қилди. Катта-ю кичик кичик бир ширинлик бўлаги учун югуриб келар эди. Ҳаммалари уларга Жаннатдан бирор нарса тушаётгандек қараб туришарди.

       Баъзи инсонлар улар учун оздек туялаётган нарсалар, бошқаларнинг тушларига ҳам кирмаслигини англашмайди. Инсон доимо ўзига берилган нарсалар учун Аллоҳга ҳамд айтиши керак.

       Бир киши саҳрода кетаётиб, кимсасиз жойда тикилган чодирга кўзи тушди . Маълумки саҳрода ҳеч ким яшамайди. Тўсаттан чодирнинг ичидан келаётган бир кишининг овози қулоғига чалинди. У бир нималар деб шивирлаётган эди. Ҳалиги киши чодирда ким борлигини билиш ва нима деяотганини эшитиш учун бироз яқинлашди. Эшитиб кўрса, бир киши такрор такрор манабу гапни қайтараётган экан: “Бошқа бандаларини балолаб қўйган нарсаларидан менга офият берган ва менга кўп фазллар ато этган Аллоҳга ҳамд бўлсин!”. Ҳалиги киши бундан жуда ҳам таажжубланди. Сўнг чодирга кириб кўрди. Қарасаки, ёши катта, икки оёғи ва икки қўли кесилган, кўр  бир киши! У тинмасдан юқоридаги гапини қайтарар эди: “Бошқа бандаларини балолаб қўйган нарсаларидан менга офият берган ва менга кўп фазллар ато этган Аллоҳга ҳамд бўлсин!” Ҳалиги киши қарияга салом берди ва айтди: “Менда бир савол бор! Сиз оёқ- қоли кесилиб, бир жойда ўтириб қолган, кўр инсон бўла туриб ҳам, “Кўпчиликдан мени фазилатли қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деяпсиз. Менга бу ҳолатни тушунтириб бера оласизми? Шунда қария жавоб берди: “Эй ўғлим, Аллоҳ таоло менга тил неъамтини бермадими? У билан Аллоҳни зикр қиладиган тилни бергани учун ҳамд бўлсин. Аллоҳ таоло менга қалб бермадими? Аллоҳга ҳамд бўлсин, қалбим доимо у учун хушуъда. Аллоҳ таоло менга тана бермадими? Менга балоларга сабрли тана берга Аллоҳга ҳамд бўлсин. Бошқа бандаларини балолаб қўйган нарсаларидан менга офият берган ва менга кўп фазллар ато этган Аллоҳга ҳамд бўлсин.”

          Бу қария устига тушган бу балоларга қарамай, Аллоҳ таоло берса бошқа тарафдан олишини ва олса ва бошқа тарафдан беришини унутмади.

Ибодулла Яндашев,
Чуст туман “Тоймас” жоме
масжиди имом хатиби.

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг