Бемазҳабликдан сақланайлик!

Мазҳабсизлик – шариатимизга таҳдид соладиган хатарли бидъат. Бу борада сўз юритар эканмиз, аввало, “мазҳаб” сўзининг маъносини аниқлаштириб олмоғимиз зарур. “Мазҳаб” сўзи араб тилдаги “заҳаба” феълидан олинган бўлиб, ўзбекчада “йўл” деган маънони ифода этади. Истилоҳда эса тўртта фиқҳий мазҳаб имомларининг йўлларидир. Бу ўринда шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда дунёдаги тахминан 1,3 миллиард мусулмон аҳолисининг 92,5 фоизини суннийлар ташкил этади. Улар мазҳаблар бўйича қуйидаги нисбатда бўлинадилар: Ҳанафийлар 47 фоиз, шофеъийлар 21 фоиз, моликийлар 17 фоиз, ҳанбалийлар 7,5 фоиз.
Бу тўрт мазҳаб ўртасида катта фарқлар кўзга ташланмайди. Жуда кўп масалаларда бир хиллик мавжуд. Ўрталарида фақат жузъий ихтилофлар мавжуд.
Демак, фиқҳий мазҳабларнинг вужудга келиш тарихини ўрганар эканмиз, ҳозирги кундаги баъзи мазҳабсизларнинг ёки сохта “салафийлар”нинг: “Мазҳабга эргашиш бидъат”, “Имомга эргашиш суннатдан юз ўгиришдир” каби даъволари пуч эканини кўрамиз. Аксинча фиқҳий мазҳабларнинг тарихий илдизи буюк саҳобалар ва улуғ тобеинлар асос солган йўл эканига гувоҳ бўламиз.
Набий алайҳиссаломнинг саҳобалари илмда бир-биридан фарқ қилган. Баъзилар Абдуллоҳ ибн Аббосни, ироқликлар Ибн Масъудни, ҳижозликлар Абдуллоҳ ибн Умарни розияллоҳу анҳум ўзларига ўрнак қилиб, уларнинг кўрсатмаларига риоя этиб яшашган. Аҳли илмлардан ҳеч ким уларнинг бу ишини қоралагани ёки бир шахсга тақлид қилганни гуноҳкорга чиқарганларини билмаймиз.
Демак, бугунги кунимизда ҳам оми халқ, шунингдек, истинбот ва ижтиҳод қилиш даражасига етмаган олимлар учун бирор мужтаҳидга тақлид қилиш, билмаганларини сўрашдан бошқа чора йўқ. Зеро, Аллоҳ таоло бундай буюрган: “Агар билмайдиган бўлсангиз аҳли зикрлардан сўрангиз”.
Ҳанафийлик - мўътадил мазҳаб Суннийлик дунё мусулмонларнинг асосий қисми эътиқод қиладиган йўналиш бўлиб , унда иккита ақидавий
- ашъарийлик ва мотуридийлик хамда тўртта фиқҳий
-Ҳанафийлик , Шофийлик , Моликийлик ва Ханбалийлик мазҳаблари мавжуд .
Суннийликдаги энг кенг тарқалган ва ақидавий жиҳатдан бағрикенгликка мойил мазҳаб ҳанафийликдир .
Аллоҳ таоло барчамизни ўзи тўғри йўлдан адаштирмасин. Хозирги кунга келиб, ўзларини мазҳабларни янгиловчи деб билиб, хақ мазҳабларни бекорга чиқарадиган ўзини "мухаддис "лар барчани гумроҳ қилувчилардир дейди. Масалан, улар ҳанафий мазҳабидаги ёки шофеъий мазҳабидаги қайсидир масалани "Сиҳохи ситта "дан топмаса, "Имом Абу Ҳанифа ёки имом Шофеъий бу масалани ҳадисга хилоф равишда айтган" , дейдилар. Хадис фани "Сихохи ситта" билан чегараланиб колмаганини тушинишни хам истамайдилар Холбуки хадис китоблари бехисоб ва беьададдир "Сихохи ситта" га суянилмаган бўлса, Унинг асли бошка ҳеч бир китобда йўқлигини билдирмайди.
Анваржон Мирзаев,
Мингбулоқ тумани бош имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022