ДИННИ ЎЗЛАРИГА НИҚОБ ҚИЛИБ ОЛГАН ОҚИМЛАР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда барчани дунёда тенг бўлиб яшашни ва алоҳида фирқаларга бўлиниб кетмасликни буюрган. Фирқа ва оқимларга бўлинишни қаттиқ қоралаб биз инсонларни огоҳлантирган.
“Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонини) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг”, деган
(Оли Имрон сураси, 103-оят).
Муфассир уламолар айнан бу оят барчани фирқаларга бўлинмасликка очиқ далолат қиладиган ҳукм бўлиб, унга эргашиш ҳамда амал қилиш вожиб деганлар. Мазкур оят ҳукмига биноан, ислом тарихида фирқа ва оқимларнинг фаолияти ва улар томонидан амалга ошириладиган ишлар эътиқодий ёки фиқҳий бўлсин танқидий назар билан қаралган. Уларнинг фаолияти тўхталишига қаратилган қаттиқ чоралар кўрилган. Шунга қарамай, адашганлар Қуръони каримдаги оятларга ўз нафслари хоҳишига қараб оят маъносини таъвил қилишган. Мақсадлари мусулмонлар орасида фитналар пайдо қилиш эди ва бунга эришдилар. Натижада кўплаб фирқа ва оқимлар ажралиб чиққан.
Ёшларимизни турли хил ёт оқимлардан ҳимоя қилишда Қуръон оятлари ва ҳадисларнинг асл маъно ва моҳиятини англатиш лозим. Диний экстремизм ва терроризм муқаддас Ислом динига асло алоқаси йўқлигини ҳар бир ёш авлодга тушунтириш шартдир. Ислом таълимоти бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди.
Ислом таълимоти бузғунчиликни, одамлар қалбига ваҳима, душманлик ва фитна уруғларини сочишни қаттиқ қоралайди. Маълумки, сўнгги йилларда динни ўзларига ниқоб қилиб олган оқимлар, тоифалар пайдо бўлди. Ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида бузғунчилик, бегуноҳ одамлар қонини ноҳақ тўкиш каби жиноятларни авж олдириб, фуқаролар тинчлигини бузиб, халқ орасида низо чиқаришга ҳаракат қилишмоқда. Бундай кимсаларга нисбатан Аллоҳ таоло Қуръони каримда хитоб қилиб шундай дейди: “…Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”. (Бақара, 60).
Диний ақидапарастлик жаҳолатидан ўзини асраш ҳар бир мусулмон кишини бурчидир.
Манбалар асосида таёрланди
Нуриллоҳ Сирожиддинов,
Мингбулоқ тумани «Гуртепа» жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022