ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИДА ФОТИҲАДАН КЕЙИНГИ “ОМИН” ОВОЗ ЧИҚАРМАСДАН АЙТИЛАДИ

Тўрт мазҳаб уламоларининг наздида намозда Фотиҳа сурасидан кейин “Омин”ни айтиш суннат ҳисобланади. Ҳанафий ва моликий мазҳабида “Омин” овоз чиқармай айтилади. Бунга қуйидаги маълумотлар далил қилиб келтирилади:
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қачон имом: “Ғойрил мағдууби алайҳим ва ладдоооллийн”, деса: “Аамийн”, денглар. Чунки кимнинг сўзи фаришталар сўзи билан мувофиқ келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти). Ҳанафий ва моликий мазҳабида намозхон “омин”ни овоз чиқармай, ўзи эшитадиган даражада айтади. Бунинг ҳукми барча фиқҳий китобларимизда баён қилинган.
Ҳанафий ва моликий мазҳабида намозхон “омин”ни овоз чиқармай, ўзи эшитадиган даражада айтади. Бу-нинг ҳукми барча фиқҳий китобларимизда баён қи-линган.
“Намоз ўқувчи Фотиҳа сурасини қироат қилишдан фориғ бўлса, “Омин” дейди. “Омин” дейишдаги суннат махфий қилишдир. “Муҳит” китобида ҳам шундай баён қилинган. Ёлғиз намоз ўқувчи, имом ҳамда Фотиҳа сурасини эшитган муқтадий “Омин”ни айтади” (“Фатовои Ҳиндия” китоби).
Ҳанафий ва моликий мазҳабида “Омин”ни махфий айтиш суннатлиги айтилган бўлса, шофеий ва ҳанба-лий мазҳабларида жаҳрий (овоз чиқариб) айтиш сун-натлиги таъкидланган.Шофеий ва ҳанбалий мазҳаб уламолари ўзлари-нинг сўзларигатқуйидаги ҳадисларни ҳужжат қилиб келтирганлар.
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилина-ди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Қачон имом “Омин” деса, сизлар ҳам “Омин” денг-лар. Чунки кимнинг сўзи фаришталар сўзи билан мувофиқ келиб қолса, унинг ўтгангуноҳлари мағ-фирақилинади”, дедилар» (Имом Бухорий ривояти).
Маълумки, махфийликнинг энг ками ўзи ва ўзига яқин турган кишининг эшитишидир. Агар бир ёки икки киши эшитса, у жаҳрий бўлавермайди (Манба: “Радд ул-муҳтор” китоби). Ҳанафий уламоларимиз-нингназдида бу борадаги барча ҳадислар “Омин”ни таълими учун айтилгани ёки ровийнинг баъзи саҳо-балар эшитган нарсани умумий қилиб ривоят қилга-ни эҳтимоли мавжуд.
Уламоларимиз “Омин”ни махфий айтиш мандуб эканлигига ояти каримадан далил келтирадилар. Унга кўра “Омин” лафзи дуодир. Унинг маъноси “Ижобат қил”, яъни “Дуони қабул қил”, демакдир. Қандай дуо қилиш ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
яъни: “Раббингизга зорланиб ва хуфёна (овозсиз) дуо қилингиз! Зеро, У (дуода ва бошқада) ҳаддан ошувчиларни ёқтирмагай” (Аъроф сураси, 55-оят).
Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақда шундай дейдилар:
яъни: “Дуонинг яхшиси махфийсидир” (Ибн Ҳиббон “Саҳиҳ”да ривоят қилган).
Демак, “Омин”ни ичимизда айтсак, мазкур оят ва ҳадисларга амал қилган бўламиз.
Анвархон Садриддинов,
Наманган шахар "Ҳазрати Лангар" жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022