Қоронғи режим
Image
Logo

ИСЛОМДА ҲИЖРАТ МАСАЛАСИ...

ИСЛОМДА ҲИЖРАТ МАСАЛАСИ...

Ҳижрат масаласи ўта нозик масалалардан ҳисобланади. Шу сабабдан ғаразгўйлар бу масалани ҳам ишга солиб кишиларимизнинг бошини айлантириб, турли нохушликларга гирифтор қилишга уринишади. Ақийдада ҳаддан ошиб ғулувга кетганлар «ҳижрат қилмаганлар кофирдир» деган гапни одамлар ичида кенг тарқатишган ва тарқатиб юришибди ҳам. Улар бу хоссослик билан ёндашишликни талаб қилувчи тушунчани масала далил ва ҳужжат билан тушунмаганлар ёки тушунсада танолмайдиганлардир. Бузғунчи, фитначи, ғаламис тўда, гуруҳ ва оқим вакиллари томонидан кофир юртда ёки дорул ҳарбда туриш куфрдир, ҳижрат қилиш фарздир деган фикр уқтирилган. Аммо қайси далил буни тақозо қилишини ва энг муҳими, ҳижратнинг қаерга қилинишининг баёни келмаган.

Ҳаким ибн Муовиядан, у киши ўз отасидан ривоят қилган ҳадисларида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: «Мусулмоннинг барчаси мусулмонга ҳаромдир. Улар икки бир-бирига ёрдамчи биродардирлар. Аллоҳ Азза ва Жалла мушрикдан, мусулмон бўлганидан кейин токи у мушрикларни тарк қилиб мусулмонларга келмагунича, амални қабул қилмайди», дедилар». Насаий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган.

Экстремистик ва террористик гуруҳларнинг даъволарига раддия:

Улар далил қилиб келтираётган оят ва ҳадис қўрқитиш маъносидаги матнлардандир. Бу каби оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш учун асл ҳукмларга қайтилади. Асл ҳукм бўйича, аҳли тавҳид дўзахда абадий қоладиган кофир бўлмайди.

Имом Муҳаммад ибн Исмоил ас-Санъоний ўзининг «Субулус Салом» номли машҳур китобида юқоридаги ҳадис ва унинг маъносидаги бошқа ҳадисларни шарҳлаб бўлганидан кейин, қуйидаги ҳадиснинг шарҳида айтади:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фатҳдан кейин ҳижрат йўқ», дедилар». Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

Олимлар бу ҳадис умумий ва ўзидан олдин келган ҳижратга далолат қилувчиларини насх қилувчидир, дейдилар. Шу билан бирга, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон бўлган арабларни Ўзлари томон ҳижрат қилишга амр қилмаганлар ва ўз юртларида туришларини инкор қилмаганлар». Бу, такфирчиларнинг гапига кучли раддиядир.

Сўнгра имом Санъоний Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мусулмонларнинг раҳбари сифатида бошқаларга таклиф қиладиган ишлари ҳақидаги ривоятни келтирган ва қуйидаги жумлага урғу берган: «Агар улар ҳижрат қилишдан бош тортсалар ва ўз диёрларида турмоқни ихтиёр қилсалар, уларга билдирким, алар худди мусулмон аъробийлар каби бўлурлар, уларга ҳам мўминларга жорий бўлган Аллоҳнинг ҳукмлари жорий бўлгай».

Албатта, ҳижратга тегишли далиллар фақат юқорида зикр қилинганларидангина иборат эмас. Бу масала бўйича уларнинг ҳаммасини ўрганиб чиққан уламолар қуйидаги ҳукмни баён қилганлар.

«Мусулмоннинг дорул ҳарбда муқим туриши унинг Исломига футур етказмайди. Фақат, дини хавф остида қолгандагина бундан мустасно. Яъни, динини ошкора зоҳир қилиш имкони қолмаса, ҳижрат қилиш лозим бўлади.

Юртимизда бугунги кунда 2042 та масжидларнинг халқимизга ҳизмат қилиб турганлиги, Юртимиздаги ўғил ва қизлар учун ўрта-махсус ислом билим юртлари, Тошкент ислом институти ва Тошкент ислом академияси, Ҳадис олий мактаби, Мир араб олий мадрасаси, шунингдек, мамлакатимизда бунёд этилаётган ислом маданият ва маърифат марказлари, Юртимиз бўйлаб барча жойларда диний ибодатлар эмин-эркин адо этилаётганлиги, эътиқод эркинлигининг инсонни қувонтирадиган равишда кенг таъминланганлиги. Бузғунчи гуруҳ ва оқим вакилларининг ғаразли ва фитнали вайронкор ғоялари асоссиз эканлигини кўрсатади.

Олимлар шундай дейдилар: Бас, шундай экан, аслида мусулмон бўлган юртларда намозини ўқиб, рўзасини тутиб, бошқа ўзига фарзи айн бўлган ҳукмларга амал қилиб юрган мусулмонларни «Ҳижрат қилмасанг, кофир бўласан!» дейиш қаердан чиққан?!

Манбалар асосида тайёрланди.
Фазлиддин Камолов,
Учқўрғон туман “Саидхон эшон” жоме
масжиди имом-ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг