Қоронғи режим
Image
Logo

ИСЛОМ ДИНИ ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ

ИСЛОМ ДИНИ ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ

Инсоннинг оиласи тинч, яшаб турган манзил-макони осойишта экан унга оилани равнақи, фарзандларининг таълим-тарбияси, келажаги ва истиқболига олиб борувчи барча омилларга муяссар бўлажак. Бундан ташқари жамиятда ҳаёт кечираётган одамларнинг ўзаро бир-бирларига булган ишонч ва садоқатлари, мехр-мурувватларининг самимий булиши асосан хотиржам бўлишликка боғлиқдир. Шу маънода Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадисларининг бирида тинчлик хотиржамлик энг катта неъмат эканлигини таъкидлаб: "Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар, у-хотиржамлик ва сиҳат-саломатликдир"-деганлар. Демак инсонлар учун хавводек зарур сиҳат-саломатлик ва тинчлик-осойишталик неъматларнинг қадр-қимматига ўта ахамият бериш керак эканлигини хадиси шарифда таъкидланмокда.

Аммо, беш панжа бир булмагандай, одамларнинг баъзилари калб хасталигига учраб, Юртимиз равнақини кўра олмаслик иллатига чалинганларни борлиги кишининг афсуслантиради. Улар хар хил куринишда булиши, хусусан диний окимларга мансуб булиши кишини хавотирга солади. Вахолангки, Аллоҳ таоло ўзининг каломида, "Оли Имрон" сурасининг 103-оятида "(Эй мусулмонлар), Аллоҳнинг арқонига (динига) боғланингиз ва бўлинмангиз!" деб хитоб килади. Демак, барча мумин-мусулмонлар соф ақида ва эътиқодга инониб бизларгача жорий булиб келган тўғри йўлдан адашмаслигимизни таъкидламокда.

Зеро, динда адашиш, нотўғри ақидаларга эргашиш мукаддас динимизни   кўрсатмаларини   инкор  қилишлик  бўлиб, натижада инсоннинг ўзига ва ўзгаларга зулм қилишлигига сабаб бўлади. Оли Имрон сураси, 108-оятда "Аллоҳ оламда ҳеч қандай зулмни бўлишини хоҳламайди" –дейилган.

Юқоридаги илоҳий далиллардан зулм ва ёмонлик Аллоҳ қайтарган ва қилиниши мумкин бўлмаган тубан амал экани кўриниб турибди.

Ҳақиқатда ислом дини хар қандай шароитда экстремистик харакатларнинг зулм келтирувчи харакатларни амалга оширишига мутлако қарши. Пурмаъно инсонпарварлик таьлимотлари ўзида ифода қилган динимиз бўла туриб афсуски, Аллоҳ таолони улуғ неъмати бўлмиш тинчликдан хамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Чунки дунёни турли бурчакларида қон тукилишлар содир бўлмокда.Бу хунрезликларни дунё буйлаб амалга оширилиши террористик кучларнинг мукаддас ислом дини ниқоби остида содир этиши сир эмас.

Хозирда Юртимиз халки терорчилик қандай офат эканлигини яхши билади. Ғанимларнинг асосий максадлари, Ўзбекистонда хукм сураётган тинчлик ва осойишталикни, бунёдкорлик муҳитини, фаровон ва осуда хаётимизни бузиш, танлаган йўлимиздан қайтаришдир.

Бундай бузғунчиликдан Куръони каримда: "...Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни бузадиган ва ер юзида бузғинчилик килиб юрадиган кимсалар хам борки, улар учун (Аллоҳдан) лаънат бўлур ва улар учун нохуш диёр (жаханнам) бордир"- деб қайтарилган. (Раъд сураси, 25 оят)

Ачинарли томони шундаки, улар динни ниқоб килиб олган, унинг моҳиятини ўз манфаатлари йулида бузиб талқин қилаётган жиноятчи, қаллоб, адоват ва низо уруғини сочаётган кимсаларнинг буйруқларини ижро қилаётганларини ўзлари хам билмайдилар. Аллоҳ бўлинманглар деса, нега мусулмонлар булиниб кетяпти деган ташвишли савол маърифатли мусулмон кишисида пайдо бўлиши табиийдир. Шундан келиб чикиб хар бир мўмин мусулмон киши бўлиниш ёмонлигини англаб етиши лозим. Зеро, бўлинмаслик аҳли сунна вал жамоа йўлини танлаш ва унга эргашиш имон амридир. Маълумки, кейинги даврда, пайдо бўлаётган Ислом номи билан боғлиқлиги айтиладиган, лекин аслида мусулмонларнинг ораларига тафриқа соладиган тоифалар бизнинг юртимизга бегонадир.

Динимиз мусулмонларни турли фиркаларга бўлиниб, турли ақидаларга эргашиб кетмасликларига, балки, хамжихат булиб яшашларига чақиради.

Аллоҳ таоло барчаларимизни тўғри йулдан адаштирмасин.

 

Олимхон Исақов,
Уйчи туман бош имом хатиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг