Ислом равнақ топишида аёлларнинг тутган ўрни

Аллоҳ таоло ер юзига Ислом нурини юбора бошлаган вақтда бутун дунё жаҳолат ботқоғига ботган эди. Чор атрофда жоҳиллик, адолатсизлик, зулм ва жабру ситам ҳукм сурарди. Айниқса, аёлларга тегишли масалаларда бу ишлар авж олиб, энг чўққисига чиққан эди. Ҳатто аёлни одам ўрнида кўрмайдиган тоифалар бор эди. Масалан, насоролар оламида алоҳида йиғилиш ўтказиб, ўша вақтдаги раҳнамолар томонидан «Аёл эркакни йўлдан уриш учун яратилган шайтондир, унга кўзи тушган одам ҳам гуноҳкор бўлади, аёл ҳавони булғатмаслиги учун оғзига тўсиқ тутиб туриши керак», деган қарорлар қабул қилинган эди.
Ислом дини мукаммал илоҳий тузум ўлароқ, дунёдаги мавжуд барча нуқсонларни, жумладан, инсонларнинг нафис бўлаги саналмиш аёлларга муносабатдаги мавжуд нуқсонларни ҳам тузaтишга кирди. Шу билан бирга, исломий қонун-қоидаларни, ахлоқ одобларни, тасаввур ва маданиятни жорий қила бошлади. Ўша вақтда аёлларга етказилаётган зулмнинг чеки йўқ эди. Шу туфайли ҳам Ислом дини уларга катта эътибор берди. Имом Бухорийнинг «Ал-адаб ал-муфрад» китобларидаги қуйидаги ҳадиси шарифни келтиганлар: Баҳс ибн Ҳакимдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади: «Ё Росулуллоҳ кимга яхшилик қилай?» У зот: «Онангга», - дедилар. “Кимга яхшилик қилай? - дедим. «Онангга», - дедилар. «Кимга яхшилик қилай?» – дедим.
«Онангга», - дедилар. «Отангга ва яна яқинларингга», - дедилар”.
Мана шу ҳадисдан уламолар «онанинг ҳаққи отаникидан кўра уч баравар кўп» деган хулосага келишган. «Бутун мусулмонлар онаси», «барча аёллар аълоси» (хайруннисо) Хадича розияллоҳу анҳо, Оиша розияллоҳу анҳо, шунингдек, Пайғамбаримизнинг бошқа хотинларнинг ҳаёти ибрат, сабоқдир. Улар дину диёнат равнақи йўлида фидойилик қилган, хизмат этган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳо ҳаётларичи? У кишининг гўзал сурат ва сийратлари шоиру адиблар достонлар, шеърлар ёзган. Бу доно аёллар фиқҳ, ҳадис илмларида ўз даврининг ягонаси эди. У аёллар ва бошқа саҳобий аёллар эркаклар билан бирга урушларда (Ватан ҳимояси учун бўладиган жангларда ҳамшира сифатида) иштирок қилган, диний баҳсларда фаол қатнашган шу билан бирга ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда хизмат қилганлар. Маълумки, исломдан аввал қулчилик авж олган эди. Ислом биринчи бўлиб инсоният тарихида қулчиликка, чўричиликка қарши кураш бошлаган. Қул (чўри)ни озод қилишни ислом ибодат даражасига кўтарди.
Дейлик, бир аёл асир тушди. У чўри сифатида ўз эгасининг хонадонида йиллар давомида хизмат қилиб, яшашига тўғри келади. Ахир у аёлнинг ҳам нафси бор. Бузуқчилик қилса, гуноҳкор бўлади. Ислом жамиятида эркакларни бузишга, фаҳш ишлар қилишга чорлаш мумкин эмас. Хўш, агар у ўз эгаси билан шаръий, ҳалол пок алоқада бўлсачи? Албатта чўри, яни асира ўз эгаси билан пок-ҳалол алоқада бўлса, яни уйланса, бу учун келажакда ҳур болишига, озод бўлишига ёл очади. Агар ҳожаси, яни эгаси чўри қизга ёки аёлга уйланса, унинг инсонийлик шанини кўратган бўлади. Бундай ҳолларда кўпроқ ҳур эр ўзининг чўри хотинини озод қилади, аммо озод қилмай, чўри ҳолида олиб қолса, юрса ҳам, туғиши билан аёл умму валад ҳисобланади. Шариат бўйича уни сотиш мумкин бўлмай қолади. Ҳамда ҳожаси вафот этган куни у аёл озод ҳисобланади.
Имом Бухорий қуйидаги ҳадисни ўз китобларида келтирганлар «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: »Тул (бева) аёлни, уни ўзи билан маслаҳатлашмай ва бокира (қиз) ни, унинг ўзидан ижозат сўрамай никоҳлаб қойилмайди” – дедилар. Саҳобалар: «Ё Росулуллоҳ! Бокира қиз қандай ижозат беради?» «Ҳа!» - дейди”, дейишди. Ул зот: ”Агар сукут қилса (рози бўлганидур)” деб жавоб бердилар. Юқорида мисол келтирилган оят ва ҳадислардан маьлум бўлаяптики ислом аёлларга ҳурлик, тенглик неьматларини берган дин экан. Ушбу динда хотин-қизлар шаьнини таҳқирламоқ, уларни ҳақорат этмоқ, уларга тан жароҳати ёхуд моддий ва манавий зарар етказмоқ гуноҳ ҳисобланар экан.
Абдумалик Жўраев
Худойберди Эшон жоме масжиди имом ноиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022