Динимиз экстремизм ва терроризмни қоралайди.

#Терроризм
Ислом барча қонунлардан олдин терроризмга қарши курашган, жамиятларни унинг ёмонлигидан химоя қилган. Анашу ишларининг бошида аниқ белгиланган чегаралар орқали инсонни асраш, унинг хаёти, номуси, моли, дини, ақлини химоя қилиш туради.
Ислом таълимотларига кўра, инсонларга азият берувчилар қаттиқ қораланган. Аллоҳ таоло: "(Олдингиздан) кетганида ерда фитна -фасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса,фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди. Унга"Аллоҳдан қўрққин!" дейилса, ғурури уни гуноҳ ишларга ундайди. Унга фақат жаҳаннам бас келур. Нақадар мудҳиш жой у!" ("Бақара" 205-206).
Ислом инсоннинг қўрқитиш, ваҳима ва саросимага солиш, ноҳақ ўлдиришга олиб борувчи ёмон иллатларини даволаган. Росулуллоҳ (соллалоҳу алайҳи васаллам): "Мусулмон бошқа мусулмонни қўрқувга солиши ҳалол эмас" деганлар(Абу Довуд ривояти). Яна Набий (соллалоҳу алайҳи васаллам): "Ким биродарига бир темирни ўқталса, ўша ишини тўхтатмагунча фаришталар уни лаънатлаб туради. Агар у ота ёки она бир ака ёки укаси бўлса ҳам", деганлар (Имом Муслим ривояти).
Ислом динининг кўрсатмаси «ўзгаларни қонини тўкиш» орқали тўғри йўлга бошлашда эмас, аксинча, мусулмонлар ўзлари ва оиласи ва атрофидагилар билан ўзларини одобли тутишлари, ҳурмат қилиб меҳр-мурувват кўрсатишлари, қилаётган ибодатларда, Аллоҳнинг китоби Қуръони каримни ўқиб, тушуниб амал қилишлари ва ҳурматли Пайғамбаримизнинг ҳадисларини тушуниб амал қилишлари, қадриятлар ва хулқ-атвор қоидаларига амал қилишлари, ўз-ўзлари ва бошқалар билан тўғри муносабатда бўлишларидир. Мана шулар Ислом динининг кўрсатмалари бўйича яшаш ва тўғри йўлга ўзи намуна бўлиб, бошқаларни ҳам чақириш ҳисобланади.
Акбарали Юсуфжонов,
Учқўрғон туман "Саидхон эшон" жоме
масжиди имом хатиби.
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022