Исломнинг асоси бу якдилликдир.

Ислом дини мусулмонлар ҳамжамиятини якдилликда ва иттифоқликда яшашга чақирадиган таълимотлар мажмуасидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда тафриқага берилишдан қайтарган;
“Ҳаммангиз Аллоҳнинг “арқони”ни (Қуръонни) маҳкам тутинг ва фирқаларга бўлинманг!” (Оли Имрон, 103).
Шариъат кўрсатмасига кўра мусулмонлар бир-бирлари билан дўсту-ёр бўлиб умргузаронлик қилар экан, ана шу ижтимоий яқинликни бузмаслик, ушбу жамиятдан ажралмаслик талаб қилинади.
Яна ояти каримада: ҳамда ўзаро адоватда бўлган пайтларингизда дилларингизни (туташтириб) ошно қилиб қўйган Аллоҳнинг неъматини ёдда тутинг. Унинг неъмати туфайли биродарларга айландингиз. Дўзах чоҳи ёқасида турганингизда, сизларни ундан қутқарди. Шояд ҳақ йўлни топгайсизлар, деб, Аллоҳ Ўз оятларини сизларга шундай баён қилади” (Оли Имрон, 103.)
Исломни асоси бир гуруҳ фитначилар тўпида эмас, ҳақ йўлидаги кўпчилик мусулмонлар ҳамжамиятида яшамоқ интилиши лозим ҳар бир мусулмон.
Ҳар хил фирқа ва оқимлар кучайиб, бўй кўрсатиб қоладиган даврда Саҳоба Ҳузайфа розияллоҳу анҳу нима қилиш кераклигини сўраганда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у кишига бундай деб буюрганлар “Мусулмонлар жамиятини ва уларнинг имомини лозим тутасан!”. Яъни, доимий келаётган, кўпчилик мусулмонлар эргашаётган имомларга эргашиб, мўъмин-мусулмонлар жамиятини ўзингга лозим тутиб қоласан.
Шу ўринда четга чиқиб олиб гўёки ўзларини ватанфурушликларини ҳижрат деб номлаб, ўзларини жирканч мусулмонга хос бўлмаган хунрезликларини жиҳод деб, даъват қилаётганлар: “Биз ҳам мусулмонлар жамоатимиз, бизнинг ҳам имомларимиз бор!”, деб айтиши турган гап. Бироқ уларнинг сўзларига мана бу ҳадис қилаётган ишлари ва тутаётган йўллари нотуғри эканлигига далил бўла олади :
“Аллоҳнинг қудрати ва нусрати жамоат тепасидадир. Бас, саводи аъзамга (яъни, улуғ жамоага) эргашинг!” (Ҳоким, ривояти).
Байҳақий раҳимаҳуллоҳ ўзларини асарларида келтирадиларки: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам; “Аллоҳ таоло сизларнинг уч нарсангиздан рози бўлади, уч нарсага эса норози бўлади. Аллоҳ рози бўладиган ишлар булар: Аллоҳга ибодат қилинглар, унга бирор нарсани ширк қилманглар. Аллоҳнинг арқонини (Каломини) маҳкам ушланглар! Тафриқага берилманглар, Аллоҳ сизларга ҳоким (волий) қилиб қўйган кимсага яхшилик қилинглар. Аллоҳ ёмон кўрадиган ишлар эса булар: Аллоҳ деди-дедини – жанжални ёмон кўради; кўп савол беришни ёмон кўради; мол-дунёни беҳуда совуришни ёмон кўради” бундай деб марҳамат қилганлар.
Шуни англаб етмоқлик лозимки фирқа ва оқимлар ҳамма вақт ўзларини ҳақ деб билгувчи озчиликни ташкил қилгувчи жамоалардан ташкил топган. Шу билан бирга улар ўзларини аҳли суннат ва жамоатдан деб ҳисоблаган, ҳамда бошқаларни доимо айблаб келган. Тарихга назар солсак баъзи фирқа ва оқимлар қаерда тарқалсалар , ўша ернинг мазҳабида амал қилганлар. Ҳанафийлар кўп жойда, ҳанафий кўринишида, шофиъийлар кўп жойда шофиъийлар кўринишида бўлган. Бу кўриниш аксар ҳолда ақидаси суст инсонларни адашишига сабаб бўлган. Аслини олганда барча мазҳаб уламолари жамоадан ажралиб чиқиб фирқа ва оқим бўлиб олишдан қайтарганлар. Ҳатто фатаво китобларимизда баъзи фирқаларни орқасида намоз ўқишлик жоиз эмас деган фатволар мавжуд. Бундан ягона мақсад ислом умматини якдил ва бирдам бўлишлидир. Билиниб турибдики иттифоққа путур етказадиган ишлар қилиш, жамиятдан, мусулмонлар жамоатидан айрилиб, алоҳида фирқа ва оқим бўлиб олиш шариатга кўра ҳаром амаллардан ҳиссобланади. Шундай экан, фирқа ва оқимларга қўшилишни жамият ман қилиб қўйган экан, давлат қонуни жиноят деб баҳолар экан, ундай фирқа ва оқимлардан узоқ бўлмоқлик шартдир. Айнан мана шу ҳар биримизнинг мусулмонлик бурчимиздир!
Манбаалар асосида таёрланди.
Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022