Қоронғи режим
Image
Logo

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАЙЛИК!!

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ БИЛАН КУРАШАЙЛИК!!

Бугун, XXI аср глобаллашув жараёнида ёшларимиз радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар оркали хар-хил ахборот ва маълумотларни олмоқда. Баъзи бир акидапарастлар ўз ғаразли максадлари йўлида мафкуравий таъсир ўтказишга уриниб, қабих ишларини амалга оширмоқда. Маълумки, хар кандай касалликни олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга карши иммунитет хосил қилинади.

Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жахолатга карши маърифат билан курашиш хар қачонгидан кўра мухим ахамият касб этмокда. Ёшлар бундай вазиятда мустақил фикрлаб, маънавиятлик, миллий кадриятларига содик, дунё қараши кенг, иродаси мустахкам, сабр–бардошли, ошкора ва пинхона кўринишдаги маънавий тахдидларга доим таййор турадиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон бўлишингиз лозим.

Муқаддас динимизда мусулмон қандай бўлиши керак? деган саволга оддий қилиб жавоб берилган.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак сўзларида « Мусулмон, унинг қўли ва тилидан бошқа бировларга азият ва озор етмайдиган кишидир » деганлар. Қуръони каримда уруш чиқариш йўлидаги фитнани қотилликдан ҳам ёмон жиноят ҳисобланган. Динларнинг бирортасида зулм, қотиллик, одам ўлдириш ёқланмаган, аксинча меҳр-оқибатли, сулҳпарвар, инсонпарвар, раҳм-шафқатли бўлишга чорланган. Аллоҳ таоло инсонларга қарата бундай дейди:

“Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёлдан (Ҳавво) яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик…” (Ҳужурот сураси, 13-оят). Демак, халқларнинг, элат ва қабилаларнинг ҳар хиллиги урушиш, жанжаллашиш учун эмас, балки бир-бирлари билан топишиб-танишишлари, бир заминда аҳил-иноқ яшашлари учун экан. Бинобарин, бир ота ва бир онадан тарқалган инсониятнинг бир-бири билан Аллоҳ тақиқлаган ишлар туфайли урушиб-талашиб юриши Ислом динига зиддир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам кўплаб ҳадисларида бу ғояни илгари сурганлар. Охирги (Вадо) ҳажларида: “Бир-бирингизнинг қонингиз ва обрўйингизни тўкишингиз, мол-мулкингизга тажовуз қилишингиз барчаларингизга ҳаромдир”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Шу нуқтаи назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва хамлалардан, тухмат ва бўхтонлардан химоя қилиш, унинг асл мохиятини ўниб–ўсиб келаётган ёшларга туғри тушунтириш, ислом маданиятини эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш асосий вазифамиз хисобланади.

Жумладан, давлатимиз раҳбари мамлакатимизда “Жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири эканини алоҳида таъкидлади.

Дарҳақиқат, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида диний қадриятларни эъзозлаш, исломнинг чинакам тараққиёт, илм-маърифат дини эканини халқимиз, айниқса, эртанги кунимиз бўлган ёшларимизга етказиб беришга қаратилган тизимли, салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Ислом дини инсониятни эзгуликка бошлайди. Ҳақиқий мусулмон, ҳадиси шарифларда таъкидланганидек, ўзгаларга озор бермайдиган, ўзидан яхшилик, илм-маърифат, ҳидоят таратадиган инсондир. Мазкур ҳақиқат бугун бутун дунё ҳамжамияти англаши, бағрикенглик ва аҳилликни ҳаётий мезон сифатида қабул қилиши лозим бўлган долзарб масала ҳисобланади.

Маърифат ва жаҳолат бир-бирини инкор этадиган тушунчалар бўлиб, қаердаки маърифат бўлса, ўша ерда нур бўлади, яхшилик уруғлари куртак очади, одамлар бахтиёр ва фаровон ҳаёт кечиради. Аксинча, жаҳолат бор жойда маърифат заифлашган, меҳр-оқибат чекинган бўлади. Ўша ердан қут-барака, файз кўтарилади.

Мамлакатимиздаги тинчлик, фаровон ҳаётга ўз-ўзидан эришилаётгани йўқ. Турли мафкуравий хуружлар, ёвуз ниятли кишиларнинг таъсирларига қарши ақл билан чора кўриш, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан куришишни тақозо қилмоқда.

Мухаммадсолих Кориев,
Чорток туман “Алихон” жоме
масжиди имом ноиби

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг