КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИКДАН ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!

Бугунги кунда глобал ахборот майдонида кибер макон билан боғлиқ янгидан-янги таҳдидлар юзага келмоқда. Шу боис виртуал оламдаги ҳужумлардан ҳимояланиш масаласи дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда.
Ёшларни ушбу таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун Юртимизда жорий йилнинг 1-31 июль кунлари “Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги” доирасида кенг қамровли комплекс тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Барчамиз ушбу ойлик давомида фаоллигимизни ошириш, оила-аъзолармиз ва яқинларамизни кибержиноятчиликдан жабрланишларидан сақлаш, интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш, банк пластик карталарингиздаги маблағларингизни фирибгар томонидан ўзлаштириб олишларига йўл қўймаслик учун огоҳ бўлишга чақирамиз.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» (29-оят).
Бировнинг молини ботил йўл билан ейишга, қимор, алдамчилик, нархни сунъий равишда кўтариш, ўғрилик, қиморбозлик, товламачилик, қарзга олган нарсаларни қайтариб бермаслик ва бошқа шу кабилар киради.
Шу ўринда айтиш жоизки, фойдаланиб келаётган замонавий смартфон, Сиз учун ҳам ишончли дўст бўлиши мумкинлиги, аксинча эса, энг хавфли душмандан ҳам зарарли эканлигини айтмоқчиман.
Бунинг учун эса, ёшларни телефон ёки шахсий компьютерлардан тақиқланган сайтларга кирмасликни, ёлғон (фейк) хабарларга ишониб, фирибгар тузоғига тушиб қолмасликни, бировни шахсий маълумотларини унинг розилигисиз тарқатмаслик ҳамда сохта трейдерларга алданиб қолмаслигини назорат қилишимиз лозим.
Бир киши тўғрисида ёлғон хабар ёки уйдирмаларни тарқатиш қаттиқ қораланиши ҳаммамизга бирдек маълум.
Аллоҳ таоло Хужурот сурасида марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмай бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар” (Ҳужурот сураси, 6-оят).
Бу ояти карима ҳаётимиздаги энг муҳим масалани муолажа қилади. У ҳам бўлса, хабарни қабул қилиш масаласи. Агар хабар ишончли, хабар борасида илми ва тажрибаси бор маълум инсондан бўлса, қабул қилинади. Хабарчи шахси номаълум нотайин, фосиқ бўлса, ёлғончи ёки унинг ишончли-ишончсизлиги маълум бўлмаса, дейликки, нотаниш одам ёки хабари синаб кўрилмаган кимса бўлса ва ҳоказо, унинг хабари текширилмай туриб, қабул қилинмайди.
Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг тўғри йўлидан адаштириб қўямасин!
Обидхон Икрамов,
ЎМИ Наманган вилояти вакил биринчи ўринбосари
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022