Қоронғи режим
Image
Logo

Кийиниш маданияти

Кийиниш маданияти

Мўмина аёлларга айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (Ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (устиларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкракларини рўмоллари билан тўссинлар!..” (Нур сураси 31-оятидан)

Кийим сатри аврат, яъни уятли жойларни яширишда бир зарурат бўлгани учун унга кўнгил бермай, ярашган, оддий, қурби етган кийимларни кийган маъқул.

Мўъминалар саййидаси, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссаломнинг гавҳарлари Фотима розийаллоҳу анҳо, хусусан аёллар ҳақида шундай деганлар: “Энг яхши аёл – номаҳрам эркакларнинг ҳаёлларида кезмаган аёлдир!”.

Аёл-қизлар либослари назар тушганда ўзига тортадиган, турли хил безакли, ялтироқ, қад-қоматни билдирадиган даражада тор, тери рангини билдирадиган даражада шаффоф бўлмаслиги лозим. Ҳар бир аёл ўзига ярашган либосни киймоғи шарт.

Албатта, аёлларнинг энг яхшиси; ширин сўзини, пардозини ҳамда чиройли либосланишини бегоналар учун; ўқишдагилар, ишдагилар, турли хил маросимлар учун эмас фақатгина ўзининг маҳрамлари учун кўрсатадиганидир.

 

Наманган тумани “Умарбой хожи ” жоме масжиди
имом-хатиби Қўчқаров Назиржон

Архив

Илтимос, санани танланг!

АУДИОЛАР

Телеграм

Алоқада бўлинг