МАРҲУМЛАРГА ҚИЛИНГАН АМАЛЛАРНИ САВОБИНИ БАХШИДА ЭТИШ ЖОИЗМИ?

Ҳар бир ҳаёт бўлган мусулмон инсонни қилган дуо ва садақаларидан дунёдан ўтган мусулмон инсонга ажридан манфаат топишлик бордир. Аллоҳ бандасики дуо қилса дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади.
Аҳли суннат ва жамоа ўлганлар тирикларнинг қилганидан икки йўл билан манфаат олишларига, иттифоқ қилганлар.
Биринчиси: ўлган одам тириклигида қилган амалидан (Яъни, бандага у тириклик чоғида охирати учун қилган ишлари, ўлгандан кейин ўзига манфаат етишига сабаб бўлади).
Иккинчиси: Мусулмонларнинг унинг ҳақига қилган дуолари ва айтган истиғфорлари. Унинг номидан қилинган садақалари ва ҳажлари.
Баданий ибодатнинг савоби ўлганга етадими, йўқми?, деган масалада ихтилоф бўлган. Баданий ибодат, рўза, намоз, Қуръон қироати ва зикрга ўхшаган нарсалардан иборат.
1-Абу Ҳанийфа, Аҳмад ибн Ҳанбал ва жумҳур уламолар баданий ибодат савоби ўлганга етади, деганлар.
2-Шофеъий мазҳабидан машҳур гап ва Молик етмайди, дейдилар.
Дунёдан ўтган инсонга ўзидан бошқанинг амалининг савоби етишига далил, Қуръонда, Суннатда, Ижмоъда ва Қиёсда бордир:
1-Қуръондан далил:
–»Улардан кейин келганлар: «Эй Роббимиз, бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган биродорларимизни мағфират қилгин»-дерлар». (Хашр сураси, 10)
Аллоҳ таоло ушбу оятда ўзларидан олдин ўтган мўминларга мағфират сўраганларни мадҳ қилмоқда. Бу эса ўлганлар-тирикларнинг истиғфоридан манфаат олишига далолат қилади.
2-Суннатдан далил:
Имом Абу Довуднинг «Сунан» китобида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлик дафн қилиб бўлгандан кейин устида туриб: «Биродарингизга истиғфор айтинглар. Унга собитлик сўранглар. Чунки, у ҳозир сўроқ қилинади»-дер эдилар».
Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўлганларга қабрларини зиёрат қилган вақтда дуо қилиш ҳақида ҳадислар келган. Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» китобларида келган ҳадис бунга мисол: «Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қабр аҳлларига истиғфор айтсангиз нима дейсиз?»-деб сўрдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ассалому алайкум, эй мўмин ва мусулмонлар диёри аҳли. Аллоҳ биздан ва сиздан олдин ўтганларнию, кейин қолганларни раҳим қилсин. Ва албатта, биз ҳам сизларга келиб қўшиламиз»-деган-деб жавоб берганлар.
3-Ижмоъдан далил:
–Ислом умматининг эътиборли асосий қисми жам бўлиб, ўлганга жаноза намозидаги дуони далил қилиб, ўлган тирикларнинг дуосидан манфаат олади, деганлар. Жаноза намозидаги дуолар маълум ва машҳурдир. Уларни ўз аҳли биландир.
4-Қиёсдан далил:
Баданий ибодат бўлмиш дуо ўлганга манфаат бергандан кейин рўза, намоз каби бошқа баданий иборатлар ҳам манфаат бериши турган гап. Чунки, орада фарқ йўқ. Бунинг устига бошқа баданий ибодатлар ҳам манфаат бериши ҳақида ҳужжат ва далиллар бор.
Яна шу билан бирга қилинган садақотларни етишида ҳам далиллар мавжуд. Бу борада;
1-«Бир киши Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, онам тўсатдан вафот этди. ўйлайманки, агар гапирса садақа қилар эди. Унинг номидан садақа қилсам, унга ажри-савоб бўладими?»-деб сўраганда. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа!»-деб жавоб бердилар. (Бухорий ва Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилганлар).
2-«Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг Расули, онам, менинг йўқлигимда вафот этди. У кишининг номидан садақа қилсам у кишига манфаат берадими?»-деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа»-деб жавоб бердилар. Шунда Саъд розияллоҳу анҳу: «Сизни гувоҳ қиламанки, ҳосилдор боғим у кишининг номидан садақа», деди. (Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилган).
Рўзанинг савоби етишига далил:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким вафот этсаю зиммасида рўза тутиш бўлса, унинг номидан валийси рўза тутади»-деганлар. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар).
Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани “Охунбобо” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022