МАЗҲАБЛАР ҚУРЪОН ВА СУННАТ МАҲСУЛИДИР

Маьлумки, кейинги пайтларда ўзларини гоҳ салафий, гоҳ аҳли ҳадис эканини даьво қилувчи айрим тоифалар мазҳабга эргашувчиларга турли маломатлар ёғдириб, уларни бидьатчи деб айблаб, буюк имомларга тош отишни ўзларига касб қилиб олганлар.
Уларнинг фикрига кўра: “Мазҳаб бошқа, шариат бошқа. Мужтаҳид имомлар томонидан баён қилинган аҳкомлар, масалалар, гўё имомларнинг шахсий фикр ва тушунчалари бўлиб, уларга эргашишни Аллоҳ ва унинг расули бирор кишига вожиб қилмаган, деб қоралайди.
Шунинг учун тўрт мазҳабдан бирига эргашиш вожиб ёки мустаҳаб эмас. Балкий, ким уларнинг бирига муттасил равишда эргашадиган бўлса, у мутаассиб ва кўр кўрона эргашувчи адашган ҳисоланади”.
Уларнинг яна фикрига кўра: “Шарьий аҳкомлар фақат Қурьони карим ва ҳадиси шарифдан олинади. Зеро, у иккисигина хатодан холидир. Мазҳаб имомларига эргашиш эса, китобу суннатни тарк қилиб, бошқага эргашиш ҳисобланади. Мазҳаблар бу кейин пайдо бўлган нарса буларга эргашиш хатодир дейди.
Афсуски, бугунги кунда мана шундай тушунчадаги мусулмонлар кундан кунга кўпайиб бораётгани кишини ташвишга солади. Кўплаб инсонлар савол бераётиб, “Илтимос оят ва ҳадис билан жавоб беринг,” дейишади. Ёки манашу масалага оят ва ҳадисда нима дейилган?” деган саволларга жуда кўп бор дучор бўлганмиз. Уларнинг тушунчасига кўра ҳар бир жузьий масалаларнинг ҳукми, албатта Қурьони каримда ёки ҳадиси шарифда сўзма сўз айтилганидек гўё.
Аслидачи?! Аслида шундайми?
Йўқ албатта!
Аллоҳ таоло Қурьони каримда ўта жиддий ва ўта муҳим масалаларнинг энг зарурий қисимларини очиқ ва равшан баён қилган. Намоз, рўза, закот, ҳаж, ҳалол, ҳаром, ароқ, зино, ўғрилик қотиллик кабилар шулар жумласидандир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса бутун ҳаётлари давомидаги сўзлари, амаллари ва тақрирлари билан жуда кўп масалаларни изоҳлаб, шарҳлат, ёритиб берганлар.
Мужтаҳид уламолар ҳар қандай масаланинг ҳукмини биринчи навбатда Қурьондан, агар ундан топилмаса, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатларидан ва саҳобаларинг сўзларидан излаганлар. Агар улардан ҳам мазкур масаланинг ҳукми топилмаса Қурьон ва суннатга қиёслаш маьносида ижтиҳод қилишга мажбур бўлганлар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга, уларга дин ишларини ўргатиш учун юбораётган вақтдаги усуллари сўзимизинг яққол исботи ҳисобланади.
Саҳобалар даврида ҳам мужтаҳид саҳобалар мазҳаби бор эди. Саҳобалар мазҳаби асосида ҳозирга қадар етиб келган тўртта фиқҳий мазҳаблар сақланиб қолди.
Мазҳабга эргашиш – Қурьон ва суннатни қўйиб шахсга эргашиш эмас, балки айнан Қурьон ва суннатга эргашиш саналади. Чунки, Аллоҳ таоло наҳл сураси 43 оятида шундай марҳамат қилади: “Агар билмасангиз зикр аҳлидан сўранг”.
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло бандаларига ўзлари билмаган масалаларнинг жавобини зикр аҳлидан ҳисобланган уламолардан сўрашга буюрмоқда. Мусулмонлар ушбу илоҳий фармонга бўйсуниб, Пайғамбаримиз замонларидан бери муаййан бир мазҳабга тақлид қилиб келишмоқда.
Хулоса қилиб айтганда мужтаҳидлар ўта омонатдорлик ва эҳтиёткорлик билан ўрганилаётган масалага ўзларининг шахсий истаклари қўшилиб қолишидан Аллоҳ таолодан паноҳ сўраганлар ва холислик билан қарор қабул қилганлар.
Аллоҳ таоло барчалармизни доим тўғри йўлда собит қадам қилсин. Ихтилофли масалалар ечими китобидан.
Юнусхон Умаров,
Косонсой туман “Садпири Комил” жоме
масжиди имом хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022