МАЗҲАБСИЗЛИК -- ЭНГ КАТТА БИДЪАТ..

Мазҳабсизлик- деганда хам асримиз уламоларидан бўлган Муҳаммад Саид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳни энг муносиб таърифлари «Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъат» деганидир.
Шу мавзуъда сўз юритар еканмиз аввало "мазҳаб " сўзини луғавий ва шариъатдаги таърифига мухтожмиз.
«Мазҳаб» сўзи араб тилида «кетди», «борди» маъносини англатувчи «заҳаба» феълидан олинган бўлиб, «йўл», «йўналиш» деганидир. Шаръий истилоҳда "тўртта фиқҳий мазҳаб имомларининг йўлларидир"
Минг афсуслар бўлсинки баъзан, "Мазҳаб "деган нарса Расулуллоҳнинг даврларида бўлмаган, биз уларга эмас Аллоҳ ва Расулига эргашамиз деб бонг уриб, Аллоҳни улуғ каломи ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳадиси муборакларини, ўз раъйилари билан фаҳмлаётганлар ҳам йўқ эмас.
Қуръони Карим ва Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламни ҳадиси муборакларини, уламоларимиз шарҳлари билангина фаҳмламоқга буюрилганмиз. Китобу суннатни ўзидан, ўзимизча таъвил қилишдан эса қайтарилганмиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръон ҳақида раъй билан гапиришни ҳаром деганлар: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мендан эшитилмаган ҳадисларни (ривоят қилишдан) сақланинглар. Кимки менга ёлғонни нисбатини берса, у ўзига дўзахдан жой тайёрлабди. Кимки Қуръонни ўзича тафсир қилса, у ўзига дўзахдан жой тайёрлабди».
Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки Қуръондан ўз раъйи билан гапирса, рост гапирса ҳам, хато қилган бўлади»;
Улар ўзларини мазҳабсиз деб даъво қиладилар-у, аслида ўзлари ҳам намоз ва бошқа ибодатларда айнан тўрт машҳур мазҳаб имомларидан бирига эргашади.
Хулосаи калом шуки, Тўрт мазҳабдан бирини маҳкам тутиш вожиб саналади. Бунга барча мусулмонлар уммати ижмоъ қилган. Ҳатто Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратлари: “Мазҳабсизлик диндан чиқишга олиб борадиган кўприкдир”, деганлар.
Манбалар асосида тайёрланди
Икромхон Раҳмонов,
Поп тумани Якка тут жоме
масжиди имом-хатиби
Сизга ҳам ёқиши мумкин
Оммабоп хабарлар
-
МУКОФОТ МУБОРАК!
- Хабар муаллифи ravza.uz
- August 30, 2021
-
ЖАННАТ ОНАЛАР ОЁҒИ ОСТИДА...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- March 7, 2023
-
Муфтий ҳазратлари Наманга...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- June 14, 2021
-
Муносабат: ижтимоий тармо...
- Хабар муаллифи ravza.uz
- January 22, 2022